✅ Суннатга бўйсуниб эргашиш ва унга қарама-қарши бўлиб қолган сўзларини тарк этиш хусусида Имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳни сўзлари.

● Имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳдан бу борада кўп ва хўп нақллар борки, қуйида улардан айримларини келтирамиз:
«ما مِنْ أَحَدٍ إِلاَّ وَتَذْهَبُ عَلَيْهِ سُنَّةٌ لِرَسُولِ اللهِ r وَتَعْزِبُ عَنْهُ، فَمَهْما قُلْتُ مِنْ قَوْلٍ أَوْ أَصَّلْتُ مِنْ أَصْلٍ، فِيهِ عَنْ رَسُولِ اللهِ r خِلافُ ما قُلْتُ، فَالْقَوْلُ ما قالَ رَسُولُ اللهِ r ، وَهُوَ قَوْلِي.»
«Ким бўлишидан қатъий назар, унга Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари етиб борган бўлиши ҳам, бормаган бўлиши ҳам мумкин. Шундай экан, мен қандай бир сўзни айтган ёки қандай бир асосни барпо қилган бўлмай, бу хусусда менинг сўзимга зид Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бирор ҳадислари бор бўлса, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзлари сўздир ва у менинг ҳам сўзимдир.»
📖 Ҳоким ривоят қилган, шунингдек Ибн Асокирнинг «Тарихуд-Димашқ»ида, «Иъломул-муваққиъийн»да ва «Ийқоз»да келтирилган.
«أَجْمَعَ الْمُسْلِمُونَ عَلَى أَنَّ مَنِ اسْتَبانَ لَهُ سُنَّةٌ عَنْ رَسُولِ اللهِ r لمَ يَحِلَّ لَهُ أَنْ يَدَعَها لِقَوْلِ أَحَدٍ.»
«Мусулмонлар ижмоъ (иттифоқ) қилганларки, кимга Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бирор ҳадис маълум бўлса, бирор кимсанинг сўзини деб у ҳадисни тарк этиши мумкин эмасдир.!»
📖 Ибнул Қоййим (2\361) ва Ал-Фуланий (68-бет.)
« إِذا وَجَدْتُمْ فِي كِتابِي خِلافُ سُنَّةِ رَسُولِ اللهِ r فَقُولُوا بِسُنَّةِ رَسُولِ اللهِ , وَدَعُوا ما قُلْتُ. (وفي رواية:) فَاتَّبِعُوها وَلا تَلْتَفِتُوا إِلَى قَوْلِ أَحَدٍ.»
«Менинг китобимда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларига хилоф сўзни топсангиз, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзларини сўзлангиз ва менинг сўзимни тарк қилингиз! (Бир ривоятда:) Унга эргашингиз ва ҳеч кимнинг сўзига парво қилмангиз!»
📖 Ал-Ҳаравий «Заммул-калом»да, Ал-Хатиб «Ал-иҳтижож биш-Шофеъий»да, Ан-Нававий «Ал-мажмуъ»да, Ибн Асокир, Ибнул Қоййим ва Ал-Фуланий ривоят қилганлар.
«إِذَا صَحَّ الْحَدِيثُ فَهُوَ مَذْهَبِي.»
«Агар ҳадис саҳиҳ бўлса, шу менинг мазҳабимдир.»
📖 Ан-Нававий «Ал-мажмуъ»да, Аш-Шаъроний (1\57) ва Ал-Фуланий (107- бет) ривоят қилганлар
«كُلُّ مَسْأَلَةٍ صَحَّ فِيها الْخَبَرُ عَنْ رَسُولِ اللهِ r عِنْدَ أَهْلِ النَّقْلِ بِخِلافِ ما قُلْتُ, فَأَنا راجِعٌ عَنْها فِي حَياتِي وَبَعْدَ مَوْتِي.»
«Нақл аҳллари (муҳаддислар) ҳузурида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан менинг сўзимга зид бўлган саҳиҳ хабар бор ҳар қандай масалада мен - ҳоҳ ҳаётлигимда, ҳоҳ вафотимдан сўнг бўлсин, - у сўзимдан қайтаман.»
📖 Абу Нуъайм (9\107), Ҳаравий (47\1), Ибнул Қоййим «Иъломул муваққиъийн»да (2\363) ва Ал-Фуланий (104-бет) ривоятлари
«كُلُّ حَدِيثٍ عَنِ النَّبِيِّ r فَهُوَ قَوْلِي, وَإِنْ لمَ تَسْمَعُوهُ مِنِّي.»
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳар бир ҳадислари – гарчи уни мендан эшитмаган бўлсангиз-да - менинг ҳам сўзимдир.»
📖 Ибн Абий Ҳотим, «Ал-одоб» (93-94-бетлар)
«Агар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳиҳ (ҳадис)ларига тескари сўз айтаётганимни кўрсангизлар, билингларки, ақлим мени тарк этибди».
📖 Ибн Абу Хотим "Ал-Адаб" (93-с.), Абул-Қосим Самарқандий "Ал-Аммалия"да Абул-Ҳафс Ал-Муаддабдан келтиради (234/1), Абу Нуъайм (9/106), Ибн Асокир (15/10/1) саҳиҳ санад билан.
«Нимаики айтган бўлсам-у бу сўзларим Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳиҳлиги аниқланган ҳадисларидан фарқ қилса, сизлар менинг сўзларимга тақлид қилманглар! Чунки Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари муҳимроқдир»
📖 Ибн Абу Хотим, Абу Нуъайм ва Ибн Асокир (15/9/2) саҳиҳ санад билан.
«Агар мен бирон-бир нарса айтсам, ва сизлар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзларида унга бирон-бир зиддият топсанглар, у ҳолда ҳадисни олинглар. Ва менга тақлид қилманглар»
📖 Байҳақий “ас-Сунан”
•┈•┈• ❁ ✿ ❁ •┈•┈•
📃 Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Ким яхшиликка далолат қилса, унга ўша ишни қилган кишининг савобичалик савоб бўлур" деб айтганлар (Муслим ривояти).
🌸Каналимизни биродарларга ҳам улашинг👇 https://t.me/Salaflar_durdonalaridan

Комментарии

Комментариев нет.