ОНАЛАР

Уйин сирин сақлаган,
Келин номин оқлаган.
Муҳаббатни боғлаган,
Келин кўрсин оналар.
Мард номини ололган,
Юракка ишқ, ўт солган,
Ёрга вафодор қолган,
Куёв кўрсин оналар.
Уйни тутган саришта,
Чаққон кўрсанг хар ишда,
Ёрига чин фаришта,
Келин кўрсин оналар.
Ёрга суянч—тоғ деган,
Тўкулгувчи-- боғ деган,
Жонига яроғ деган,
Куёв кўрсин оналар.
Меҳмон кутиб толмовчи,
Нохақ қовоқ солмовчи,
Замонадан қолмовчи,
Келин кўрсин оналар.
Ўғил бўлолмаса ҳам,
Муҳаббати эмас кам.
Қизин деёлган эркам,
Куёв кўрсин оналар.
Сўз сўзловчи мулоим,
Кулиб тургувчи доим,
Қиз бўлгувчи илоим,
Келин кўрсин оналар.
Бахт кўрсатсин иккиси,
Шахт кўрсатсин иккиси,
Онанинг бор ҳаққиси,
Бахтни кўрсин оналар...
ИЛОХИМ ОНАЛИРИМИЗ БАХТИМИЗГА,
СОГ_САЛОМАТ БУЛСИНЛАР!!!
БАРЧА НИЯТЛАРИГА ЕТСИНЛАР ИЛОХИМ,

ОНАЛАР
 - 848963625840
ОНАЛАР
 - 848963636080
ОНАЛАР
 - 848963647856
ОНАЛАР
 - 848963650672
ОНАЛАР
 - 848963652720
ОНАЛАР
 - 848963655280

Комментарии