Андрес Иньеста: “Чемпионлар Лигаси ўйинлари Бундеслиганинг Примерадан кучлилигини англатмайди” “Барселона” ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста Германия чемпионатининг Испания Примерасидан кучли эмаслигини таъкидлаб ўтди.

“Бавария” ва Дортмунднинг “Боруссия”си чемпионлар Лигасидаги ўйинларини ажойиб ўтказишди. Аммо бу ҳали Бундеслиганинг Примерадан кучлилигини англатмайди. Шунчаки немислар ўз рақибларинг енгишди. Олдинда ҳали жавоб ўйини борлигини унутманг. Биз ғалабани ўз томонимизга оғдиришга уринамиз. Агар нимагадир эришишни истасак, биз муваффақиятга ишонишимиз керак. Ҳа, тўртта гол – катта фарқ, аммо жиддий тайёнланиш ва ғалаба қозониш учун чиқишимиз лозим. Нима бўлиши мумкинлигини кўрамиз”, – деди Иньеста.

Комментарии

Комментариев нет.