Виланова: ««Барселона» шунчаки планкани жуда юқорига кўтариб қўйди.

» «Барселона» устози Тито Виланова кассаликдан кейин биринчи матбуот анжуманида иштирок этди ва жамоада фаолиятини давом эттира олишини айтди. «Кундан-кунга аҳволим яхшиланиб бормоқда. Куч тўплаяпман. «Барселона» бош мураббийи бўлиб фаолиятимни давом эттиришни хоҳлайман. Бу учун куч ва соғлиғим етарли. Умид қиламанки соғлиғим панд бермайди. Касалликни бошимдан ўтказаётган вақтимда фаолиятимни якунлаш ҳақида ўйлаганим йўқ. Биласизми, мен икки кун қаторасига дам олсам зерикиб қоламан. Ишлашни хоҳлайман. «Барселона» эраси тугади? Бу гап тез-тез такрорланмоқда. Шунчаки «Барселона» планкани жуда юқорига кўтариб қўйди. Спортда эса ҳар доим ҳам энг юқори даражада ўйнаб бўлмайди. Ҳар қандай жараёнда ҳам энг яхши ва фаол, ҳамда жуда паст ҳолат бўлади. Балки дастлабки уч йилда «Барселона» дунёдаги ҳар қандай жамоаси учун такрорланмас жамоа бўлиб қолди»,- дейди мураббий.

Комментарии

Комментариев нет.