She`rlar:

АЁЛЛАРНИ АСРАНГ ЭРКАКЛАР!!!
Жаннат оёғининг остида бўлсин. Нотўғри ўйламанг ёмон хаёллар. У шундай бокира, кўнглингиз тўлсин. Баъзи бир эркакдан марддир аёллар.
Қаранг гўзаллиги фақат сиз учун. Озорлаб дилини берманг саволлар. Яшайди рўзғору ўғил - қиз учун. Ишёқмас эркакдан жасур аёллар.
Бошида оқ тола дунёнинг ғами. Бардоши олтиндан тилида боллар. Сизга билдирмайди кўзида нами. Дардини ичига ютган аёллар.
Вафо юрагида садоқат қалби. Ахди юксак эрур лабзи халоллар. Сизга ишонгани, алданган, айби.... Номард эркаклардан марддир аёллар...
Аёлни ранжитманг, ранжиманг асло. Сиз учун булмасин ишқи уволлар. Фаришта жонини асрайди Оллох. БАЪЗИ ЭРКАКЛАРДАН ЭРКАК АЁЛЛАР

Комментарии