Орзулар картайган,умидлар хаста.

Ёлгизлик багрида аламлар даста.
Бечора,бемадор,дардман, шикаста.
Кýрдим ишк ахлининг сарсонларини.
Алдамчи ваъдалар,ёлгон касамлар.
Бир жони камалда,хар ёнда гамлар.
Бош эгиб турган жим,кýз тýла намлар.
Кýрдим ишк ахлининг вайронларини.
Садокат хаккига сотилган кýнгил.
Хиёнат ранжига отилган кýнгил.
Юзлари саргайган юраклар чил-чил.
Кýрдим ишк ахлининг хайронларини.
Тунлари уйкусиз,оромсиз, тушсиз.
Кунлари дарбадар, телбахол, хушсиз.
Сочлари кор,киров,кадрсиз, эссиз.
Кýрдим ишк ахлининг армонларини.
Хар лахза ох уриб,чекиб изтироб.
Дил богин фасли куз,бир холда,хароб.
Секин кетиб борар,манзил дард,азоб.
Кýрдим ишк ахлининг карвонларини.
Кýнгли тун ёришмас,милт-милт
чироклар.
Он сайин бахтидан айро, йироклар.
Бор мулки хасрати,кийнок, фироклар.
Кýрдим ишк ахлининг хирмонларини.
Орзулар кадди дол,умидлар хаста.
Ёлгизлик жабрида аламлар даста.
Чорасиз,бемажол,мендек шикаста.
Кýрдим ишк ахлининг сарсонларини

Комментарии

Комментариев нет.