xamma gurupadoshlarga salomlar zerikishlar yoqmi

Комментарии

  • 2 янв 2022 21:11
    Она бир оз сухбатлашайин, 
    Суратингиз қаршимга қўйиб. 
    Дилгинамни тўкиб олайин, 
    Меҳрингизни юракдан туйиб ! 

    Кўзларимдан томган ёшларни, 
    Артиб қўйинг табассум билан. 
    Айтсам бир-бир бағри тошларни, 
    Сабр тиланг бардошим билан ! 

    Бирам сизни кўргим келябди, 
    Нега бунча йиғлайман ахир. 
    Соғинч тинмай кўксим ўйябди, 
    Билсам...дунё Онасиз, таххир ! 

    Лаблар кулиб, дилнинг йиғлашин, 
    Билмагандим, билмасдим сира. 
    Бир кун кўксим ёниб куйишин, 
    Айтмагансиз Онажон, нега..?! 

    Дунё тўла ташвишларидан, 
    Ёлғиз, қандай ўтдингиз Она..?! 
    Беваликнинг миш-мишларидан, 
    Қандай сабр тутдингиз Она..?! 

    Менчи бугун тўкилиб кетдим, 
    Оёқ ости бўлдим соғинчга. 
    Сизни топмай армонга етдим, 
    Сабрим етмас хатто овунчга ! 

    Бирам сизни кўргим келябди, 
    Яна бир оз бўлинг ёнимда. 
    Юракгинам ёниб кетябди, 
    Аламларим қайнар қонимда ! 

    Кўзларизга узоқ термулдим, 
    Чехрангизда табассум қолган. 
    Йиғладиму, бошимни эгдим... 
    Она сизсиз, дунё ҳам толган ! 
  • 4 янв 2022 05:23
    Зур