Куни кеча олий лигада 26-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Ушбу турнинг марказий учрашувларидан бири Фарғонада "Нефтчи" - "Андижон" қарама-қаршилиги бўлди. Бу жамоалар мусобақа жадвалида қайси ўринлардан боришидан қатъий назар ўзаро ўйинлар водий дербисини номини олиб, доим муросасиз руҳда ўтади. Кечаги баҳс ҳам ана шундай шиддатли кечди. Айни пайтда "Нефтчи" клуби мазмунли ўйинлари билан Осиё Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун курашаётган бўлса, "Андижон" олий лигада ўз ўрнини сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқда. Шуни айтиш керакки, кечаги беллашувда андижонликлар тарихий ғалабага эришдилар. 1992 йилдан бери ўтказилиб келинаётган чемпионатимиз баҳсларида "Андижон" жамоаси Фарғонада шу кунгача бирор марта ғалаба қозонмаганди. Бунгача Фарғонада ўтказилган 21 та ўйинни 20 тасида "Нефтчи" зафар қучганди ва фақат бир бор 2010 йилги мавсумда андижонликлар сафарда дуранг ўйнашганди. Жамоамиз ниҳоят бу нохуш анъанага барҳам берди. Эътиборли жиҳати, "Андижон"га Фарғонада ғалаба келтирган голни "Нефтчи"нинг собиқ футболчиси Анвар Бердиев киритди. Кечаги баҳсда Бердиевдан ташқари Санжар Асқаралиев, Абдуллоҳ Олимов, Жавлон Гусейнов, Иқбол Бобохонов, Иқбол Акрамов ва Шукур Жумабоев собиқ жамоасига қарши тўп суришди. Водий дербисидаги ғалабадан кейин "Андижон" клуби очколарини сонини 24 тага етказиб, мусобақа жадвалида 13-поғонага кўтарилиб олди.
qahramon.uz
«Андижон» тарихий ғалабага эришди
Куни кеча олий лигада 26-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Ушбу турнинг марказий учрашувларидан бири Фарғонада "Нефтчи" - "Андижон" қарама-қаршилиги бўлди.
Бу жамоалар мусобақа жадвалида қайси ўринлардан боришидан қатъий назар ўзаро ўйинлар водий дербисини номини олиб, доим муросасиз руҳда ўтади. Кечаги баҳс ҳам ана шундай шиддатли кечди. Айни пайтда "Нефтчи" клуби мазмунли ўйинлари билан Осиё Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун курашаётган бўлса, "Андижон" олий лигада ўз ўрнини сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқда. Шуни айтиш керакки, кечаги беллашувда андижонликлар тарихий ғалабага эришдилар.
1992 йилдан бери ўтказилиб келинаётган чемпионатимиз баҳсларида "Андижон" жамоаси Фарғонада шу кунгача бирор марта ғалаба қозонмаганди. Бунгача Фарғонада ўтказилган 21 та ўйинни 20 тасида "Нефтчи" зафар қучганди ва фақат бир бор 2010 йилги мавсумда андижонликлар сафарда дуранг ўйнашганди. Жамоамиз ниҳоят бу нохуш анъанага барҳам берди.
Эътиборли жиҳати, "Андижон"га Фарғонада ғалаба келтирган голни "Нефтчи"нинг собиқ футболчиси Анвар Бердиев киритди. Кечаги баҳсда Бердиевдан ташқари Санжар Асқаралиев, Абдуллоҳ Олимов, Жавлон Гусейнов, Иқбол Бобохонов, Иқбол Акрамов ва Шукур Жумабоев собиқ жамоасига қарши тўп суришди. Водий дербисидаги ғалабадан кейин "Андижон" клуби очколарини сонини 24 тага етказиб, мусобақа жадвалида 13-поғонага кўтарилиб олди.