Сўзлардан афзалдир сукут,Эҳтимол, аслида, жим турмоқфойда.Кечир!Энг яхшиси...Барини унут.Дилни қийнамоқлик, бундабефойда.Майли-да,Кўнгилга бўлмасин малол,Олмагин юракка яқин,гапларим.Кулавер!Майлига...Энди бемалол.Энди, менга ошно, қайғу-дардларим.Индама,Бир сафар қилмайлик уриш.Бир гал, тинч қўяйликаразларни ҳамҚўявер,Индама,Фойда жим туриш.Сукут енгади-да ғаразларниҳам.Истама,Излама, энди мен – менмас.Сохтадай туюлиб кетмоқдасўзим.Тушун,Мен бошқаман,Биргина сенмас,Танимай қоляпман ўзимни -ўзим,Эҳтимол,Сўзлардан афзалдирСукут!
Эҳтимол,
Сўзлардан афзалдир сукут,
Эҳтимол, аслида, жим турмоқ
фойда.
Кечир!
Энг яхшиси...
Барини унут.
Дилни қийнамоқлик, бунда
бефойда.
Майли-да,
Кўнгилга бўлмасин малол,
Олмагин юракка яқин,
гапларим.
Кулавер!
Майлига...
Энди бемалол.
Энди, менга ошно, қайғу-
дардларим.
Индама,
Бир сафар қилмайлик уриш.
Бир гал, тинч қўяйлик
аразларни ҳам
Қўявер,
Индама,
Фойда жим туриш.
Сукут енгади-да ғаразларни
ҳам.
Истама,
Излама, энди мен – менмас.
Сохтадай туюлиб кетмоқда
сўзим.
Тушун,
Мен бошқаман,
Биргина сенмас,
Танимай қоляпман ўзимни -
ўзим,
Эҳтимол,
Сўзлардан афзалдир
Сукут!