22 авг 2014

Хиёнатинг хақида билган

куним билсайдинг қанчадан
қанча ниқобларни
ишлатганимни...улар орасида
ўзимни йўқотиб қўйишимга оз
қолди.
Ха, кучлиман, матонатли,
ниқобим билан ич-ичимдан
титраб қақшаб турган бўлсам
хам, ёлғиз қолгунча
чидадим....
Ёлғиз қолиб ниқоблар ечилгач
асл юзимга юзландим.
Йўқ йиғламайман!
Сенсиз бу дунёга келдим,
унинг
аччиқдан аччиқ захматларини
ютиб яшадим, бу нохақликка
хам чидайман!
Мехрсиз бир тошмидимки
мехрингга гадо бўлсам, инсон
кўрмай ўсганмидим сенга
қараб қолсайдим, ё кофир
бандамидим сенга сажда
қилсам мен?
Мени хам шундайлигимча,
хато
ва гунохларим камчилик ва
ютуқларим билан боримча
қабул қиладиган инсонни
топарман дедиму.... Мана шу
жойида ниқоблар хам ёрдам
бера олмаслиги, хақиқий ва
сен каби ўзимга хам бевафо
бўлган кўз ёшлар ўзимга
қарши шашқатор бўлиб
юзимни куйдира бошлади..
Рахмим келдими ўзимга?
Ишонмаяпманми ўзимга?
Майли ёшим ўтса хам, неччи
ёшимда хам бўлса пешонамга
ёзилганини топарман. Ахир
инсон хаётида хамма нарсага
учраганида нахотки биргина
вафодорни топмаса? Нахотки
бир умр жонга тегмай хамиша
ягона бўла оладиган
одамимизни топа олмасак?
Ишонмайман! -дедиму......Мана
шу ерида эса томоғимни
нимадир бўғизлади...
Алам?
Қайғу?
Йўқ, Тақдир! Хаётда
берганингни оласан дердилар,
энг асосий берганим хамиша
содиқлик бўлган. Тақдирнинг
ўзимикан бевафо?
Инсонлардан излаганим хусн
эмас, мартаба эмас, бойлиги
хам эмас, вафо излардим.
Тақдирми?
Йўқ, ХАЁТ!
Хиёнатинг хақида билганимда
мажрух қалбим ниқобларга
суянди...Сенга бир умр суянар
деганди аслида билсанг. Ўша
пешонадаги излаганим,
биргинам, содиқ садоқатим,
вафодор севганим деганди...
Эхтимол сен хам ўша
ниқобларимдан бири
бўлгансан холос

Комментарии