Ёмон гумонлардан четланинглар...

Кўчада 17ёшли қиз 2ёшли
фарзандини кўтариб кетаётса айтишади:
"Ана у фоҳишада, 15 ёшида фарзанд кўрган!"
Билмайдиларки қиз бечора мазлумни 15 ёшида зўрлаб, номусига тажовуз қилинганини...
Юзлари чандиқ, кўринишидан одам сесканадиган баҳайбат эркак хақида айтишади:
"Бу жиноятчи, каззоб, кўриниши айтиб турибди, балки қамалиб хам чиққандур".
Билмайдиларки бу Инсон ёнғиндан бир неча инсонни ҳаётини қутқараман деб, ўз
жисмини аямай фидо қилганлигини...
Қўлидаги телефонга хар сонияда қараб, хабар кутаётган қиз хақида айтишади:
"Йигитлар билан тинмай мулоқотда бўлади,
телефонга қарамасдан юролмайди"
Билмайдиларки, бу қиз ўлим тўшагида ётган онасидан ҳавотирланиб, бетоқат бўлаётганини...
Кундузи бекатда, автобусда ёки талабалар аудиториясида чарчаб ухлаб қолган йигит хақида дейдилар:
"Кечаси билан санғиб, айшу ишрат қилиб ухлашга вақти бўлмаган..."
Билмайдиларки, кечаси билан бемор отасини бошида мижжа қоқмай парвариш қилганини...
Гумон, шубхадан ўзини сақлаган одам гуноҳидан ҳам сақланган бўларкан...

Комментарии