Таъмагирни тортқилаб,

Нафси кўймас дейдилар.
Нокас ўзи тўйса ҳам,
Кўзи тўймас дейдилар.
Боқ бу ёруг оламга-
Кимлар зўрга кун кўрар.
Одамлар бор, боғдаги
Булбулдан хам пул сўрар.
Ёлгон дунё-бу дунё,
Арзон дунё -бу дунё.
Не-не ҳоким, беклардан
Колган дунё-бу дунё.
Киприкдан хам кискадир
Молу дунё йўллари.
Ибрат бўлсин Искандар
Очик кетган қўллари.
Узат дейсан, бер дейсан,
Хеч кўймадинг одамзот.
Туя тўйди, фил тўйди,
Сен тўймадинг, одамзот.
Шукр қилар ҳаттоки,
Кумурсқа паррандалар,
Шукр дейсан сен качон,
Хом сут эмган бандалар?
Мухаммад Юсуф

Таъмагирни тортқилаб, - 872442013550
Таъмагирни тортқилаб, - 872442013294
Таъмагирни тортқилаб, - 872442013038
Таъмагирни тортқилаб, - 872442012782

Комментарии

  • 13 сен 2018 09:51
    Shu shoirni juda hurmat qilaman. Sherlarini hammasi hayoti muammolarni tasvirlaydi. Noshkurlik haliyam halqimizda bor. Shkur qilib yashashni organishimiz kerak
  • 13 сен 2018 13:22
    Bunday holni keltirib chiqargan sabablarni organib bartaraf qilishi kerak davlat
  • 13 сен 2018 13:33
    Кандай килиб. памой йегиш тизимини давлат микиёсида йолга койиш билан амалга оширадими