РАМАЗОН

Юрагимни сирқиратган дард арисин,
Нафрат, риё юрагимда тез қарисин,
Эътиқодим ,руҳим узра тез қалқисин,
Муслим қалбни уйғот энди моҳ РАМАЗОН!
Такрор айтдим " Ла илаҳа иллоллоҳни"
Тавба қилдим,кечир дея минг гуноҳни,
Ибодатга бошла ўзинг мен гумроҳни,
Муслим қалбни уйғот энди моҳ РАМАЗОН!
Сизни мудом ёд айлаймиз Расулиллоҳ,
Самолардан биз томонга тикинг нигоҳ,
Қанча йиллар моғор босди қалбим эй воҳ,
Муслим қалбни уйғот энди моҳ РАМАЗОН.
Саодатнинг манзиллари сенда экан,
Малҳам бўлгин товонимга ботса тикан,
Илм бергин,саодат бер, менга ўлкан...
Муслим қалбни уйғот энди моҳ РАМАЗОН!
Аллоҳ,Аллоҳ шукроналик ҳисси жўшди,
Ифтор чоғи «оқибат»га, кўзим тушди,
Дуолардан бир қаттим нур дилни қучди,
Муслим қалбни уйғот энди Моҳ РАМАЗОН!
Тушди бу ой ерга нажот фариштаси,
Савобларга лиқ тўлсин ҳаёт хумчаси.
Яхшилик-ла якун топсин натижаси...
Муслим қалбни уйғот энди мох РАМАЗОН!
Покиза қалб ато этдинг, Иншаоллоҳ,
Дардла сийлаб " одам" қилдинг биҳамдиллоҳ!
Аллоҳ ,Аллоҳ амалимга ўзинг гувоҳ,
Муслим қалбни уйғот энди моҳ РАМАЗОН!
Мухлислардан келган мактуб!!

Комментарии