Майли юлдузларга етмасин қўлим,
Майли саройларга элтмасин йўлим,
Биргина тилагим- етмасдан ўлим
Пешонам саждага бориб етса бас.
Майли ширин сўзлар айта олмасин,
Майли ажиб шеърлар бита олмасин,
Фақат кетар чоғим тўхтаб қолмасин-
Тилим шаҳодатни айтиб кетса бас.
Майли кошонамас, кулбада ўтсам,
Майли партўшакмас, тош узра ётсам
Майли ҳаловатим буткул йўқотсам
Қабрда тинч ётиш насиб этса бас.
Майли мендан молу давлат қолмасин.
Улуғ асарлару, шеърлар қолмасин,
Мени мақтовчилар, мухлис қолмасин
Ортимдан дуогўй фарзанд қолса бас
Машҳур бўлиш, майли,насиб қилмасин,
Майли ҳеч ким мени кўзга илмасин,
Майли бирор ишим ўнгдан келмасин
Номаи аъмолим ўнгдан келса бас.
Майли аҳволимга ҳеч