Камбағал бир киши бўлган экан.

Бир куни унинг узунсоч хотини тароғи синиб қолганидан нолиб, эридан янги тароқ олиб беришини илтимос қилибди.
Чуқур нафасдан кейин оғир ух тортган камбағал хотинига зўрға “имконим йўқ”, деб жавоб қайтарибди. У хотинига айни пайт бир чақасиз қолгани, хаттоки унинг учун жуда зарур, яқиндагина ишдан чиққан соатини тузатишга хам пули йўқлигини айтибди.
Кейинги кун соат тузатиш дўкони олдидан ўтаётиб, тўхтаб қолибди. Бузилган соатини хасис соатсозга арзимаган нархда пуллаб, ўрнига хотинига ёғоч тароқ сотиб олибди. Ишдан қайтгач, хотинига тароқни беришга ошиқибди. Қараса, хотинининг узун сочи қисқариб қолган экан. Тароқни олгач, хотини эрининг қўлига янги соат тақиб қўйибди.
Маълум бўлишича, унга соат олиш учун рафиқаси узун сочини сотиб юборибди. Эр-хотин бир-бирига тикилганча кўзларида ёш айланибди.
Кимнидир севиш, бу - нимадир, севилиш эса - бир нима, аммо севганинг томонидан севилишинг - хамма нарса ва у фидойиликка сабаб бўлади. Имконингиз бор экан, бир-бирингизни авайланг.

Комментарии

Комментариев нет.