“Убунту”

Бир куни антропологларлан бири африканинг ёввойи ўрмонларида яшайдиган қабилаларидан бирига борибди ва ўша ерда болалар билан ўйин ўйнабди.
Ўйин қоидаси оддий: у саватчага ширинликлар ва мевалардан қўйиб, ким меваларга биринчи бўлиб етиб келса, ўша саватчани олади дебди.
Бошлаш сигналини бергач, жуда ғалати иш содир бўлибди, болалар бир-бирларининг қўлидан ушлаб биргаликда саватча томон юришибди ва биргаликда саватчага етиб келиб ширинлик ва меваларни тенг бўлиб олишибди.
Шунда ҳалиги антрополог сўрабди: нега ундай қилдинглар, ахир ҳар бирингизда саватчани тўлиқ олиш имконияти бор эди-ку?
Болалар эса “Убунту” деб жавоб беришибди. Унинг маъноси эса шундай “мен борман, чунки биз бормиз”, яъни бошқалар бахтсиз яшаган ҳолда сен бахтли яшай олмайсан.
Бу қабила ўзини цивилизациянинг киндигиман деб ҳисоблайдиган жамиятлар билмайдиган бахт сирини билар экан.
Ҳар сафар ўзингизни ўйлаган пайтингизда, фақат ўзингиз учун қайғураётган пайтингизда, “ўзинг учун ўл етим” шиорини маҳкам ушлаган пайтингизда ичингизда секингина “Убунту” деб қўйинг, ҳаммаси изига тушади.

Комментарии