26 дек 2024

Моуриньо Абдуқодир Ҳусановни ўз жамоасида кўрмоқчи.

«Ланс» клубининг ўзбекистонлик ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановни ўз сафида кўришни истаётган клублар сафига Туркия жамоаси ҳам қўшилди.
«Sabah» нашри хабарига кўра, Жозе Моуриньо мураббийлигидаги «Фенербахче» клуби Абдуқодир Ҳусановни ўз сафида кўришни истамоқда.
Истанбул клуби ўзбекистонлик 20 ёшли марказий ҳимоячини трансфер мақсадлари рўйхатига киритган.
«A Spor» нашри хабарига кўра, турклар қишки трансфер ойнасидаёқ «Ланс» жамоасига Ҳусановнинг трансфери бўйича таклиф жўнатади.
Аввалроқ, Абдуқодир Ҳусановга АПЛдан «Тоттенҳэм», «Ньюкасл», «Вест Ҳэм», «Эвертон» ва «Манчестер Сити» жамоалари қизиқиш билдираётгани, Франциядан «ПСЖ», Германиядан эса РБ «Лейпциг» уни ўз сафида кўрмоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Моуриньо Абдуқодир Ҳусановни ўз жамоасида кўрмоқчи. - 950284227177

Комментарии

Комментариев нет.