"Интер Майами" жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси фаолияти давомида 400 та голли узатма қайд этди. 38 ёшли аргентиналик футболчи бугун тонгда "Нэшвилл" жамоасига қарши ўтказилган плей-офф ўйинининг биринчи бўлимида дубль қайд этган бўлса, танаффусдан кейин Тадеу Аленденинг голига ассистентлик қилди - 4:0. Энди Месси ҳисобида 400 та голли узатма бор - футбол тарихида ҳали ҳеч ким бу кўрсаткичга эришмаган. Ҳужумчи "Барселона"да 269 та, Аргентина терма жамоасида 60 та, "Интер Майами"да 37 та, "ПСЖ"да 34 та голли узатма берган. Лионель Месси 2023-йилдан бери ҳозирги жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Яқинда "Олтин тўп"нинг саккиз карра соҳиби "лочинлар" билан шартномасини 2028-йил охиригача узайтирди.
ФУТБОЛ
Месси футбол тарихида рекорд ўрнатди.
38 ёшли аргентиналик футболчи бугун тонгда "Нэшвилл" жамоасига қарши ўтказилган плей-офф ўйинининг биринчи бўлимида дубль қайд этган бўлса, танаффусдан кейин Тадеу Аленденинг голига ассистентлик қилди - 4:0.
Энди Месси ҳисобида 400 та голли узатма бор - футбол тарихида ҳали ҳеч ким бу кўрсаткичга эришмаган.
Ҳужумчи "Барселона"да 269 та, Аргентина терма жамоасида 60 та, "Интер Майами"да 37 та, "ПСЖ"да 34 та голли узатма берган.
Лионель Месси 2023-йилдан бери ҳозирги жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
Яқинда "Олтин тўп"нинг саккиз карра соҳиби "лочинлар" билан шартномасини 2028-йил охиригача узайтирди.