МУСОФИР ЮРТДОШЛАРИМГА

Улғайтирган эдинг борингни бериб,
Соғинтириб сени қийнадим она.
Элимда юрардим мағрур қад кериб,
Мусофир юртларда йиғладим она.
Кўз ўнгимдан ўтар беғубор онлар,
Қадрини йўқотмай билмадим она.
Ёдимга тушганда сен ёпган нонлар,
Мусофир юртларда йиғладим она.
Қавму қаришдошдан узоқда қолиб
Битта мехрибонга зор бўлдим мана.
Юрсам бўлмасмиди дуоинг олиб,
Мусофир юртларда йиғладим она.
Болаларим йўлга қараб жовдирар,
Аёлим билдирмай уҳ тортар яна.
Юзим куладию, таним қовжирар,
Мусофир юртларда йиғладим она.
Ҳеч қачон ғанимга тиз чўкмагандим,
Барча ташвишларни енгиб мардона.
Йигитман кўзимдан ёш тўкмагандим,
Мусофир юртларда йиғладим она.
Ⓜ️anba: @universaluniversal

МУСОФИР ЮРТДОШЛАРИМГА - 900171442544

Комментарии

Комментариев нет.