Куйган эди аввал доғида.Қалбда таниш ҳислар уйғондиКуз ва баҳор оралиғида.Шаббодалар беҳадик елди,Ўзни тоблаб офтоб тиғида.Оқ орзулар қоплади ерниКуз ва баҳор оралиғида.Зулмат ёди уйғонмас, карахтОймоманинг пора дилида...Куртак отди барг тўккан дарахтКуз ва баҳор оралиғида.Армон ўзин ошкор этгандиХотиралар қорачиғида.Қалбда қорлар эриб кетгандиКуз ва баҳор оралиғида.Соғинч эзар маъюс кўнгилни,Қўшиқ куйлаб қушлар тилида...Кўрганмисиз гуллаган гулниКуз ва баҳор оралиғида?..
♥..Osmonlarga olib ket sevgim...♥
:Юрак ишқдан тағин қувонди,
Куйган эди аввал доғида.
Қалбда таниш ҳислар уйғонди
Куз ва баҳор оралиғида.
Шаббодалар беҳадик елди,
Ўзни тоблаб офтоб тиғида.
Оқ орзулар қоплади ерни
Куз ва баҳор оралиғида.
Зулмат ёди уйғонмас, карахт
Оймоманинг пора дилида...
Куртак отди барг тўккан дарахт
Куз ва баҳор оралиғида.
Армон ўзин ошкор этганди
Хотиралар қорачиғида.
Қалбда қорлар эриб кетганди
Куз ва баҳор оралиғида.
Соғинч эзар маъюс кўнгилни,
Қўшиқ куйлаб қушлар тилида...
Кўрганмисиз гуллаган гулни
Куз ва баҳор оралиғида?..