12 дек 2017

“Цементчи - Woman” аёллар жамоаси илк учрашувида

ғалаб қозонди.
Яқинда ташкил этилган ва Боходир Қосимов мураббийлик қилаётган “Цементчи - W” аёллар жамоаси бугун вилоятимизнинг яна бир аъзоси “Қўқон-1912- Woman” аёллар жамоасига қарши назорат учрашувида майдонга тушдилар. Мирсаид Муролимов бошчилигидаги қўқонлик қизларга қарши учрашув Марғилон шахридаги “Мехнат” ўйингохида бўлиб ўтди. Учрашувга “Цементчи” асосий жамоаси бош мураббийи Абдумалик Хакимов, мураббий Илхомжон Зайлобитдинов, жамоа раиси Алишер Кападзелар хам ташриф буюриб, янги ташкил этилган жамоанинг дастлабки ўйинларини кузатиб бордилар.

Учрашув анча қизғин тарзда бошланди. Учрашувнинг 25 дақиқасида “Цементчи - Woman” аъзоси Гули Рахимованинг бурчакдан узатиб берган тўпи мехмонлар химоячисига тегиб қўқонликлар дарвозасидан жой олди ва учрашувда хисоб очилди. 1:0
Шундан сўнг Қувасойликларнинг хужумлари янада шиддатли тус олди. 35 дақиқага келиб “Цементчи - Woman” таркибида учрашув бошидан
ўзининг ажойиб хатти харакатлари билан ажралиб турган Зарина Неъматова мехмонлар жарима майдонига ёриб кирди ва кучли зарба билан хисобни 2:0 кўринишига келтирди.
Иккинчи бўлимга келиб “Қўқон-1912- Woman” жамоаси хам анча жонланди ва 65 дақиқада Гулирано Хасанова хисобни қисқартиришга эришди. 2:1 Учрашувда дарвозаларга бошқа гол киритилмади.
Шу тариқа янги ташкил этилган “Цементчи - Woman” аёллар жамоаси илк назорат учрашувини ғалаба билан бошлади.

Назорат учрашуви. Марғилон шахар “Мехнат” ўйингохи.
“Цементчи - Woman”- “Қўқон-1912- Woman” 2-1

Голлар: Автогол (25), Зарина Неъматова (35),- Гулирано Хасанова (65)

“Цементчи - Woman”: Мадинабону Юсупова, Мохидил Алёржонова, Гули Рахимова, Зарина Неъматова, Саидахон Мирзарахимова, Диана Рашкова, Азиза Камилова, Есение Эзден, Севдидахон Мўйдинова, Одина Умаржонова, Дурдона Олимова,

Захира: Сарвинозхон Холмуродова, Дилафруз Маманазарова, Шахрибону Махмудова, Ангилина Котова, Очилой Турсунова, Мухлиса Мўминова, Қизлархон Иброхимова, Гулёра Холмирзаева, Мафтуна Марупова

“Қўқон-1912- Woman”: Дилбар Улканбаева, Гулзода Гуломкодирова,Мунавара Низамжонова, Санобар Эркинова, Зумрад Тоштемирова, Мафтуна Охунова, Вазира Мирзакамолова, Шохсанам Машрапова, Шохсанам Орифжонова, Нозима Ганиева, Дилшода Нибижонова

Захира: ИродаТуланова, Намуна Жураева, Солихабону Исмаилова, Шахзода Омонова, Гулирано Хасанова, Мафтуна Жураева, Фотима Юсупова, Дурдона Гуломова, Мусаева Ойгул



“Цементчи” жамоаси матбуот котиби
Зухриддин Абдуллажонов

Комментарии