17 окт 2024

Мбаппе ким уни қаматмоқчи эканлигини билади

Матбуотда бир неча кундан бери Килиан Мбаппе атрофида унча яхши бўлмаган хабарлар айланмоқда. 25 ёшли француз Швеция пойтахти Стокгольмдаги меҳмонхонада зўрлаш воқеасида гумонланмоқда. Аммо полиция терговида аниқ Мбаппенинг исми келтирилмаган.
"Cadena SER" телеканалидаги "El Larugero" дастури Мбаппенинг позицияси ҳақида маълумот берди. «Реал Мадрид» футболчиси бу хабарларнинг матбуотда пайдо бўлиши ортида «ПСЖ» президенти Носир ал-Хелайфий турганига ишонч билдирмоқда. Илгари Килиан зўрлаш ҳақидаги хабарни сохта деб атаган эди.
Мбаппенинг фикрича, ал-Хелайфий унга туҳмат қилмоқчи. Айтганча, айни дамда Килиан ва «ПСЖ» ўртасида маош ва бонуслар бўйича қарзлар бўйича баҳс бор.

Мбаппе ким уни қаматмоқчи эканлигини билади - 960120617841

Комментарии

  • 17 окт 2024 22:06
    Не футбол а сполшная мафия