14 ноя 2024

Бундеслига тўпурари фаолиятини АПЛ грандида давом эттирмоқчи

«Айнтрахт» ҳужумчиси Омар Мармуш фаолиятини Испанияда эмас Англияда давом эттирмоқчи.
Ҳужумчига АПЛнинг кўплаб жамоалари қизиқиш билдирмоқда, бироқ 25 ёшли футболчи фаолиятини «Ливерпул»да давом эттиришни ўйламоқда.
«Ливерпуль» ҳужумчини қишда сотиб олишга тайёр, бироқ мисрлик ҳужумчи мавсумни Германияда якунлаб қўйишни мақсад қилган.
Мисрлик футболчи жорий мавсум 16 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 14 та гол ва 10 та голли узатма бор. Унинг немис клуби билан тузган шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Немис клуби ўз ҳужумчисини ёзда 50 миллион фунтдан қимматроққа сотишни режа қилган.

Бундеслига тўпурари фаолиятини АПЛ грандида давом эттирмоқчи - 960758424689

Комментарии

  • 14 ноя 2024 07:01
    Яна билмадиму лекин Салохдек булиши кийин.
    Салах чудаям кучли уйинчи. Техника скорость энг асосийси физикасиям ута зур.