11 дек 2024

"Брест" мураббийи: "Менимча, бу босқичда 13 очко олишимизни ҳеч ким тахмин қила олмасди"

Кеча турнирнинг асосий сенсацияси ҳисобланган "Брест" ўз майдонида ПСВни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, футбол жамоатчилигини яна лол қолдирди.
Ўйиндан сўнг “қароқчилар” устози қийин рақибга қарши ўйинда хатога йўл қўймаслик ва ўйинни ўз томонига оғдиришга муваффақ бўлганини таъкидлади.
"Ирода, фидойилик, борини берган футболчиларни кўрсангиз, фахрланадиган нарса бор. Бу клуб тарихида қоладиган ажойиб оқшом бўлди. Биз ўйинни ўз фойдамизга ўзгартириш учун ҳаракат қилдик, менимча, биз бу босқичда 13 очко тўплаймиз, деб ўйлай олмасдик", - дея Эрик Ройнинг сўзларини келтиради L'Equipe.
"Брест" Чемпионлар лигасида 5-ўринни эгаллаб турибди.

"Брест" мураббийи: "Менимча, бу босқичда 13 очко олишимизни ҳеч ким тахмин қила олмасди" - 961436073073

Комментарии

Комментариев нет.