У бу борада Жеррард ва Роналдуга тенглашиб олди «Ливерпул» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ Англия Премьер-лигасида ноябр ойининг энг яхши футболчиси деб топилди. Мисрлик футболчи ўтган ойда жамоаси билан АПЛда 3 ўйинда иштирок этди ва барчасида ғалаба қозонди. У бу баҳсларда тўртта голга муаллифлик қилиб, битта ассист қайд этди. Муҳаммад Салоҳ фаолияти давомида 6-марта ушбу совринга эга чиқиб, бу борада «Ливерпул» афсонаси Стивен Жеррард ва Криштиану Роналду билан тенглашди. АПЛда бу борадаги рекорд Серхио Агуэро ва Ҳарри Кейнга тегишли — улар 7 мартадан ойнинг энг яхши футболчиси деб топилган. Маълумот учун, Салоҳ жорий мавсум 14 ўйинда 13та гол ва 8та ассист қайд этган.
FUTBOL YANGILIKLARI
Салоҳ – АПЛда ноябр ойининг энг яхши футболчиси.
У бу борада Жеррард ва Роналдуга тенглашиб олди
«Ливерпул» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ Англия Премьер-лигасида ноябр ойининг энг яхши футболчиси деб топилди.
Мисрлик футболчи ўтган ойда жамоаси билан АПЛда 3 ўйинда иштирок этди ва барчасида ғалаба қозонди. У бу баҳсларда тўртта голга муаллифлик қилиб, битта ассист қайд этди.
Муҳаммад Салоҳ фаолияти давомида 6-марта ушбу совринга эга чиқиб, бу борада «Ливерпул» афсонаси Стивен Жеррард ва Криштиану Роналду билан тенглашди.
АПЛда бу борадаги рекорд Серхио Агуэро ва Ҳарри Кейнга тегишли — улар 7 мартадан ойнинг энг яхши футболчиси деб топилган.
Маълумот учун, Салоҳ жорий мавсум 14 ўйинда 13та гол ва 8та ассист қайд этган.