16 дек 2024

Винисиус - «Райо» мухлисларига: «Сегундага»

Винисиус Жуниор «Райо Вальекано» мухлисларига жамоасини Ла Лигадан чиқиб кетишини тилади.
Кеча Ла Лиганинг 17-турида «Реал» ва «Райо Вальекано» 3:3 ҳисобида дуранг ўйнади. Виниcиус 2-таймда захирадан майдонга тушди ва ҳакам билан тортишувлари учун сариқ карточка олди.
Якуний ҳуштакдан сўнг, Винисиус «Кампо де Вальекас» трибуна остидаги кийим алмаштириш хонасига кетаётиб, «Райо Вальекано» мухлисларининг норози ҳайқириқларига жавоб берди. Бразилиялик трибунага қарата икки бармоғи ва ҳаракат ишораси билан пастга ишора қилдида: «Сегундуга», деди.
Эслатиб ўтамиз, Винисиус кейинги турда «Севилья» билан ўйинни сариқ карточкалар кўпайиб кетганлиги сабабли ўтказиб юборади.

Винисиус - «Райо» мухлисларига: «Сегундага» - 961548048241

Комментарии

  • 17 дек 2024 03:47
    Кут