Флик "Барселона"нинг йирик ғалабаси ҳақида гапирди

"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик жамоанинг Испания кубоги доирасида "Бетис"га қарши ўйиндаги (5:1) ўйинига баҳо берди.
"Реал Мадрид"га қарши йирик ғалабадан кейин жамоа тўғри муносабат билдириши муҳим эди. Ўйинчилар бугун бошиданоқ максимал мотивация кўрсатгани ажойиб бўлди", деди Флик.
Якшанба куни "Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал Мадрид"ни ҳам бешта гол уриб (5:2) мағлуб этганди.

Флик "Барселона"нинг йирик ғалабаси ҳақида гапирди - 962296669809

Комментарии

Комментариев нет.