"ПСВ" тарихида бу ҳодиса илк марта содир бўлди

Нидерландия чемпионатининг 21-тури ўтказилди ва "ПСВ" кутилмаганда маҳаллий НEК клубига қарши баҳсда очко йўқотди.
Бу ўйиндаги барча воқеалар иккинчи бўлимда бўлиб ўтди, эллик иккинчи дақиқада де Йонг ҳисобни очган бўлса, 76-дақиқадаёқ нидерланд футболи гиганти фойдасига ҳисоб 3:1 кўринишига келиб бўлганди.
Аммо кейин ақл бовар қилмайдиган нарса содир бўлди. Аввалига айнан 90-дақиқада Сиогаи ҳисобни қисқартирган бўлса, ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқалар охирида у ҳисобни тенглаштирди.
Маълум бўлишича, "ПСВ" ўз тарихида илк бор Нидерландия чемпионати ўйинида икки тўп фарқи билан олдинда бора туриб, ғалабани қўлдан бой берган.

"ПСВ" тарихида бу ҳодиса илк марта содир бўлди - 962712100209

Комментарии

  • 4 фев 00:28
    Fudbol hozirda dunyodagi eng katta bizneslaridan biriga aylangan paytda siz qandaydir tarixiy fudbol voqiasini gapiryapsiz
    Eng katta biznes! Bu fudbol
  • 7 фев 21:20