"Барселона" ҳимоячиси Рональд Араухонинг шартномасини клублар қанчага сотиб олиши мумкинлиги маълум бўлди. Diario Sport хабарига кўра, Араухонинг "Барселона" билан янги шартномасида товон пули 65-70 миллион еврони ташкил этади. Бироқ бу “Барселона”нинг Чемпионлар лигасидаги тўғридан-тўғри рақибларига тааллуқли эмас, дея хабар беради манба. Қайд этилишича, Араухони каталонияликлар билан музокараларсиз фақат Саудия Арабистони клублари, шунингдек, Англия Премьер-лигасининг айрим жамоалари сотиб олиши мумкин. Жорий мавсумда 25 ёшли уругвайлик футболчи барча турнирларда еттита учрашувда майдонга тушиб, битта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.
FUTBOL YANGILIKLARI
Араухонинг нархи ошкор бўлди
"Барселона" ҳимоячиси Рональд Араухонинг шартномасини клублар қанчага сотиб олиши мумкинлиги маълум бўлди.
Diario Sport хабарига кўра, Араухонинг "Барселона" билан янги шартномасида товон пули 65-70 миллион еврони ташкил этади. Бироқ бу “Барселона”нинг Чемпионлар лигасидаги тўғридан-тўғри рақибларига тааллуқли эмас, дея хабар беради манба.
Қайд этилишича, Араухони каталонияликлар билан музокараларсиз фақат Саудия Арабистони клублари, шунингдек, Англия Премьер-лигасининг айрим жамоалари сотиб олиши мумкин.
Жорий мавсумда 25 ёшли уругвайлик футболчи барча турнирларда еттита учрашувда майдонга тушиб, битта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.