"Манчестер Юнайтед" "Манчестер Сити" собиқ футболчисини сотиб олмоқчи

"Манчестер Сити"нинг собиқ ҳимоячиси, ҳозирда Саудия Арабистони чемпионатида "Ал-Ҳилол"да тўп тепаётган Жоау Канселу Англия Премьер-лигасига қайтиши мумкин. Бу ҳақда «Todofichajes» портали журналистлари хабар бермоқда.
Манбанинг хабарига кўра, 30 ёшли ҳимоячи хизматларига "Манчестер Юнайтед" қизиқиш билдирмоқда. Футболчининг трансфер қиймати 18 миллион еврога баҳоланмоқда. Канселунинг Саудия клуби билан шартномаси 2027 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади.
Жоау Саудия Арабистони чемпионатининг жорий мавсумида 17 та ўйин ўтказди. Ҳимоячи бешта голли узатмани амалга оширди ва тўртта сариқ карточка олди.

"Манчестер Юнайтед" "Манчестер Сити" собиқ футболчисини сотиб олмоқчи - 962933759089

Комментарии