Хавининг келажак борасидаги режалари қандай?

"Барселона"нинг собиқ бош мураббийи Хави Эрнандес тез орада ишга қайтишни режалаштирмоқда.
Испаниялик футболчи ўтган мавсум якунланганидан сўнг "Барса" бош мураббийи лавозимини тарк этди.
Журналист Алекс Пинтанелнинг сўзларига кўра, Хави янги мавсум бошида мураббийликка қайтишга тайёр, бироқ мутахассис ҳали ҳам шошилмаяпти.
Афсонавий собиқ ярим ҳимоячи юқори даражадаги рақобатга қодир бўлган нуфузли клубда ўрин эгалламоқчи.
Бундан ташқари, Эрнандес фақат узоқ муддатли лойиҳаларга қизиқади.

Хавининг келажак борасидаги режалари қандай? - 963178857841

Комментарии

Комментариев нет.