"Реал"нинг собиқ футболчиси: "Ямалга қарши ҳимояланиш имконсиз"

Мадриднинг "Реал" клуби ва Германия миллий терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Сами Хедира "Барселона" қаноти ҳужумчиси Ламин Ямалнинг қобилиятлари ҳақида ўз фикрини билдирди.
"Ямал кенг очиқ позицияда ўйнай олади, кесиб ўтувчи пас бериши ёки Левандовскига аниқ тўп узатиши мумкин. Ламин ўзида дриблинг ва пас бериш маҳоратини мужассам этган, у чаққон, хавфли ҳаракат қилади - шу боис унга қарши ҳимояланиш жуда қийин," - дея таъкидлади Хедира DAZN билан суҳбатда.

"Реал"нинг собиқ футболчиси: "Ямалга қарши ҳимояланиш имконсиз" - 964172278641

Комментарии