"МЮ" бу ёзда ҳам "Барса" юлдузини ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилади

Fichajes нашри тарқатган хабарга кўра Френки де Йонг яна "Манчестер Юнайтед" эътиборига тушди. "Олд Траффорд"да нидерландиялик футболчи ярим ҳимояни кучайтириш учун идеал вариант эканига ишонишмоқда ва "Барса"ни музокаралар столига ўтиришга мажбур қиладиган таклиф беришга тайёр.
"Барселона" молиявий қийинчиликларга дуч келаётганига қарамай, клуб футболчи сотилмаслигини аниқ айтди. Дарвоқе, замонавий футболда агар ростан ҳам жиддий таклиф тушса, ҳаммаси ўзгариши мумкин, "Юнайтед" эса бунга ҳаракат қилиб кўришга тайёр. Инглиз гранди раҳбарияти ишончи комил: де Йонгнинг трансфери юқори нархга қарамай, сифат жиҳатидан ўзини оқлаши мумкин.
Қўшимча қиламизки, ушбу мавсумда ярим ҳимоячи "Барселона" сафида барча мусобақаларда 37 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

"МЮ" бу ёзда ҳам "Барса" юлдузини ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилади - 964427360881

Комментарии

Комментариев нет.