"Барселона" - "Спортинг" учрашуви ҳақида фактлар
Бугун Чемпионлар лигаси доирасида "Барселона" ва "Спортинг" жамоалари ўзаро тўқнаш келишади. Қуйида учрашувга оид 10 та қизиқарли фактни ўқишингиз мумкин.
1. "Барселона" ва "Спортинг" жамоалари шу кунга қадар 6 марта тўқнаш келишган. Каталонияликлар ҳисобида 5 та, Лиссабонликларда эса битта ғалаба мавжуд. Тўплар нисбати 13:6 испанлар фойдасига!
2. "Барселона" майдонида ўтказилган 3 та беллашувда ҳам мезбонларнинг қўли баланд келган.
3. "Барса" Чемпионлар лигаси доирасидаги учта беллашувда ҳам "Спортинг"ни таслим қилган.
4. ЧЛ доирасида "Барселона"нинг ҳеч қайси футболчиси "Спортинг" дарвозасига биттадан ортиқ гол урмаган.
5. Лиссабонликларга гол урган футболчилардан бугун фақатгина Пике ва Месси майдонга тушиши мумкин.
6. Агар бугун Месси "хет-трик"ка эришса ЧЛда урган голлари сонини 100 тага етказиб олади.
7. Луис Суарес гол урса Чемпионлар лигасидаги голлари сонини 20 тага етказиб олиши мумкин.
8. Сержи Бускетс бугун ЧЛдаги юбилей 90-учрашувларини ўтказиши мумкин.
9. Каталонияликлар бу мавсумдаги 5 ўйиннинг тўрттасида дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолишган.
10. "Барселона" 1992 йилдан буён Чемпионлар лигасидаги 22 мавсумда 54 рақибга қарши 231 учрашув ўтказган. Ана шу баҳсларда "Барса" сафида 29 мамлакатнинг 201 та футболчиси майдонга тушишган ва шуларнинг 74 таси 48 шаҳарнинг 63 та стадионида 466 та гол киритишга муваффақ бўлган.
+7964 811 61 81