3 мая 2016

"Атлетико" ҳужумчиси Фернандо Торрес қадрдон жамоаси сафига қайтганидан мамнунлигини билдирди.

"Мен "Атлетико"га қайтишимга сабабчи бўлган барча инсонлардан миннатдорман. Менга жуда ҳам келажакка умид керак эди ва бошқа ҳеч қаерда бу қадар умидга эга бўлмаган бўлардим.
Жамоамиз таркибидаги бирор футболчини бошқасига алмашмаган бўлардим. Худди шу гап клуб ходимларига ҳам тегишли. Улар "Бавария"ни енгиб, ЕЧЛ финалига чиқиш учун идеал тарзда мос келадилар. Биз биргаликда дунёнинг энг кучли клубларига қарши курашишда давом этамиз", - дейди Торрес.
Эслатиб ўтамиз, "Атлетико" Чемпионлар лигасидаги дастлабки баҳсда "Бавария"ни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратган.

"Атлетико" ҳужумчиси Фернандо Торрес қадрдон жамоаси сафига қайтганидан мамнунлигини билдирди. - 834603337982
"Атлетико" ҳужумчиси Фернандо Торрес қадрдон жамоаси сафига қайтганидан мамнунлигини билдирди. - 834603511550

Комментарии