ЖОДУГАР АЙОЛНИНГ НАЙРАНГЛАРИ..

2-КИСМ.18+
йўқ. У қиз менга ёқмайди...
— Вой, нимага?.. Қиз боланинг яхши-ёмонлигини сен
қаердан биласан?..
— Мен... Эна, ўзимнинг танлаганим бор.
— Нима?.. Ким?.. Нимага шунчадан бери ғиқ демадинг?..
Ким ўзи? Айт!..
— Кейин айтаман, эна!
— Кейин-пейинингни билмайман. Сен тенгилар аллақачон
уйланиб бўлишди. Йигирмага кираяпсан, ахир!.. Ёлғизгина боламсан. Менам келин кўрсам, ишимни қўлимдан олса дейман!.. Бўл, айт, ҳозироқ совчиликка бораман!..
— Ҳозир айтолмайман, — тескари қаради Баҳодир. —
Кейин айтаман...
Баҳодир бошини қашиганча хонасига кириб кетди.
Саломат опа бўлса, шундай камсуқум, индамас ўғлининг танлагани бор эканига сира ишонгиси келмасди...
ҲИЖРОНИНГДА КУЙДИМ, СОНИЯ!
Туйқусдан аёл тафтини туйиб қўйган йигитга дастлабки
лаҳзаларда жуда қийин бўлади. Юрак уриши тобора тезлашиб, аъзойи бадани қизиб боради. Айниқса, бу сеҳрдан ҳийла узоқлашганини ҳис қила бошласа, ўзини қўярга жой тополмайди...
Баҳодир ҳам хонасига кириб ёнбошлагандан Сониянинг
эркалашларини, эҳтирос билан нафас олишларини соғина бошлаганди. Ҳозир... Ҳозир у хонасига сиғмасди. Ҳадеганда энтикиб, уйдан чиқиб кетгиси, югурганча Сониянинг қучоғига етгиси келарди. Бироқ... Қишлоқчилик. Бир кунда икки марта ёлғиз аёлникига борганингни кўришса, одамлар дарров гап чиқаришлари ҳеч гапмас. Гарчи фолбинникига келганингни билишса-да, барибир шубҳаланишлари аниқ... Шу кўйи кунни кеч қилди. Кўнглига ҳатто овқат ейиш ҳам сиғмасди. Фақат ва фақат қоронғи тушишини, онаси уйқуга кетишини кутарди... Мана, ниҳоят кутилган онлар яқинлашиб, кўчалардаги бақир-чақирлар тинди. Баҳодир секин ҳовлига чиқиб Саломат опанинг хонасига кўз ташлади. Чироқ ўчиқ. Демак, ухлабди. Энди бемалол кетаверсаям бўлади... У шошилинч ётоқхонаси эшигига қулф урди-ю, кўчага ўзини урди...
— Сиз?.. — Шу тобда Сония эндигина қозон-товоқларни
ювиб, ётоғига кирмоқчи бўлиб турганди. Томорқа томондан ҳансирай-ҳансирай ҳовлига кириб келган Баҳодирни кўриб кўзлари ёниб кетди. — Ярим кечаси нима қилиб юрибсиз?..
Шу саволни беришга-берди-ю, ўзи ҳам бу йигитни кун
бўйи кутганларини эслаб лабини тишлади. — Ҳа-я, сиз... Ахир... Келишингиз лозим эди шундоғам!.. Сония «меҳмон»ни дарҳол ичкарига олди. Ўзи эса, чопиб дарвозахонага чиқди-да, кўчани кузатди. Ҳеч ким йўқлигига амин бўлгач, титраб-қақшаб дарвозани беркитди...
— Мен... Сиздан ҳомиладорман! — бу бўз йигитни янада
ўзига боғлаб олиш йўлидаги иккинчи усул эди. Сония кўзларини юмганча ўринда ётган Баҳодирнинг юз-тузилишига назар солди... Қизиқ, қўрқиб кетади деб ўйлаганди. Қимирлаб ҳам қўймади. Ҳали ақли етмайди шекилли...
— Ҳой, яхши йигит, эшитаяпсизми? Мен сиздан ҳомиладор
бўп қолдим деяпман! Энди нима қиламиз?
— Нима қилардик? — пичирлаб қўйди Баҳодир...
Лекин кутилмаганда нимадир эсига тушгандек сапчиб
ўрнидан туриб кетди.
— Нима дедингиз? Қ-қанақасига? Ҳали тўққиз ой
бўлмади-ку!..
Бу гапни эшитиб Сония кулиб юборди.
— Оббо соддагина-ей!.. Тўққиз ойда туғади-ку одам!..
— Ҳозир-чи? Ҳозир туғмайдими?
— Йўқ, албатта.
Баҳодир бошини чангаллаганча индамай қолди...
— «Ҳа-а, ана энди етиб борди, — хаёлидан кечирди Сония. — Бемалол шартларимни қўяверсам бўлади...»
— Хўш, нима қиламиз? — сўради у тўсатдан жиддий
тортиб. — Ҳадемай қорним чиқиб қолса, одамларга, қўни-қўшниларга нима деб тушунтираман?
— Мен нима қилишим керак? Айтинг!
— Домла чақириб никоҳлаб оласиз!
— Домла?.. Ўзингиз... Бизни тепадан туриб никоҳлаб
қўйишган дегандингиз-ку!..
— Тўғри, аммо бунга бошқаларни ишонтириб бўлмайди.
Агар мачитдан домла айтиб никоҳ ўқитволсак, ким келиб сўрагандаям мен қўрқмасдан сизни кўрсатавераман.
— Э, йў-ўқ, — даст ўрнидан туриб кийина бошлади
Баҳодир, — Энам билиб қолса, теримга сомон тиқади.
— Қаёққа? — унинг икки билагидан тутиб ўзига қаратди
Сония. — Қочиб қолмоқчимисиз?.. Қилғиликни қип қўйиб мени ташлаб кетмоқчимисиз?.. Қани, ётинг!..
— Нимага?
— Нимага бўлса ўшанга, ётинг!..
— Нима қиламан ётиб?Jonim:
— Сизга бекордан-бекорга танамни топшириб қўйибманми? Кечалари ёнимда ётасиз, мени эркалаб чиқасиз деб шу ишга қўл урганман. Бўпти, қўрқманг, ҳомилани ўзим бир амаллаб йўқ қиламан. Ётинг-чи қани!.. Бугун сизнинг бир адабингизни берай!..
ЎНГИДАН КЕЛГАН ТУШ
Қачон уйқуга ётишди, ёдида йўқ. Баҳодир қотиб ухлаб
қолган экан. Тушида бепоён, яйдоқ бир чўлда юрганмиш. Шу қадар чанқаганмишки, қанча югуриб елмасин, ҳеч қаердан қудуқ тополмасмиш...
Шу пайт узоқдан туя етаклаган бир аёл кўринибди.
Қувониб кетган Баҳодир ўша тарафга қараб чопиб кетибди... Афсуски, яқин келганда... Аёлнинг сочлари ёйиқ, юзларини тириш босган, билакларидаги оқ доғларга қараганда, пес эди...
— Сен бола кимнинг қизиминан ётиб юрганингни
биласанми? — Баҳодир етиб келиб нафасини ростламасдан дўқ ура кетди аёл. —
Муштдай бошингдан аёлнинг қўйнига киришни ким қўйибди сенга?..
— Нима ишингиз бор? — деди Баҳодир аччиқланиб. — Бу
менинг ишим.
— Ҳе гижинглаган отга ўхшамай ўлгур!.. Жодугар
қарғамаган-да сен ҳезалакни!.. Шошмай тургин сен!..
Баҳодир кўрдики, аёл туя устига осилган хуржундан
йўғон бир хода чиқарди.
— Мана сенга!.. Суякларингни синдириб итларга
едирмасам, отимни бошқа қўяман!..
Таёқ ейиш хаёлида йўқ эди. Бирдан келиб бели аралаш
тушган хода зарбидан сакраб кетди.
— Вой-й!.. Вой бели-им!..
— Ҳа бетингдан бузилгур!.. Сен кимларга тортдинг-а?..
Шарманда қилдинг-ку-у!..
Баҳодир навбатдаги зарба бўйни аралаш келиб тушгач,
чидолмади. Сесканиб ўрнидан туриб кетди... Не кўз билан кўрсинки, тепасида Саломат опа қўлида хода тутганча қақшаб турарди... Баҳодир шундан кейингина билди. У Сонияникида ухлаган экан-у, онаси бу ишидан хабар топибди... Лекин ҳайрон бўлди. Сониянинг ўзи ичкарида кўринмасди...
ҚИСМАТДАН ҚОЧИБ БЎЛМАС
Саломат опанинг аҳволига қараб бўлмасди. Сочлари
тўзғиган, юз-кўзлари аламдан қизарган ҳолда қочиб бораётган Баҳодирнинг ортидан қон йиғлаб қичқирар, қишлоқ катталари эса, жодугарни қарғашдан ўзларини тия олишмасди.
— Тўхта, ҳой бебош бола! Қаерга қочаяпсан?..
Тўхтасанг-чи!..
— Тўхтамайман!.. — ортига ўгирилиб жавоб қилди
Баҳодир. — Сонияни топиб бермагунингизча тўхтамайман!..
— Сен ақлдан озиб қопсан!.. У қанжиқ сени ўзига
жодулаб олган! Ҳали ўзингга келсанг, афсус қиласан, яшшамагур!..
— Мен уни яхши кўраман!..
— Бекорларни айтибсан!.. Яхши кўриш нималигини
қаердан била қолдинг?.. Тўхта!..
Баҳодир тўхтамади. Шу чопганча қишлоқдан чиқиб икки
томони кенг далалардан иборат серқатнов йўлга чиқиб борди... Саломат опа аллақачон кўринмай кетганди.
— Қайтиб бўпман уйингга! — ҳансирай-ҳансирай
сўзланарди у чопишда давом этаркан. — Сонияни дейман!.. Ўлсам ўламанки, ундан воз кечмайман!.. Шу тобда негадир кўнгли ағдарилиб, боши айлана бошлаганини ҳис этди... Қусмоқчи бўлди. Ичида ҳеч вақо бўлмагани сабабми, бир-икки тупуриб ташлай олди, холос... Йигит-да, бош айланишига эътибор бермасликка интилиб, тобора олдинга юрди. Афсуски, бош айланиши тобора кучая бориб... Баҳодир йўл ўртасига юзтубан йиқилди... Қанча ётди, Худо билади... Ҳеч бир товушни, ҳатто, ҳавонинг иссиқ-совуқлигини идрок этмаса-да, юзларига куҳ-куҳлаб урилаётган ёқимли, шабадага ўхшаш бир нарсани ҳис қилиб турарди... Ёқимли шабада анча вақт эсиб турди чамаси... Бироқ... Қаёқдан келаяпти у?.. Баҳодир буни ҳам англаб ололмасди... Бир маҳал кўзлари ўзидан-ўзи очилиб, тепасида бошига оппоқ салла ўраган кекса бир одамни кўрди...
— Ана, ўзига келди бола!.. — дея оҳ тортиб юборди
кимдир...
Баҳодир секин ўнг ёнбошига қаради. У йўлда эмас,
кимнингдир уйида ётганини билди...
— Мен.. Қаердаман?.. Сония... Сония қани?.. Сизлар
кимсизлар?..
— Ҳа, азизлар, — деди тепасида ўтирган қария унинг
саволларига жавоб бериш ўрнига ёнидагиларга юзланиб — Жодугар бу бечоранинг ичини амалга тўлдириб ташлаган экан. Дўзахи-да фолбинлар!.. Яхшиям вақтида онаси пайқаб қопти. Бўлмаса, бир ойга етмасди бола!.. Хўп, энди мен борай! Саломатбибига айтинглар, меникига яна икки марта олиб келсин!.. Иншооллоҳ, кўрмагандай бўп кетади!..
КЕЙИНГИ ПУШАЙМОН...
— Худога шукр, сени қайтиб берди!.. — сўрида ёнбошлаб
ётганча китоб мутолаа қилаётган Баҳодирнинг бошини силаб қўйди Саломат опа. —Jonim:
Ўша мегажин сендай боламни ўлдириб қўяёзди-я!.. Баҳодир секин китобни ёнига қўйиб Саломат опага
кулимсираб қаради.
— Мен сизни маломатга қўйдим-а, эна? — сўради эҳтиёткорлик билан. — Кечиринг!..
— Сира тушунолмайман. Қандай қилиб ўша ярамаснинг
домига тушиб қолдинг? Қайсаргина эдинг-ку!..
— Билмадим, эна!.. Унинг гапларини икки қила олмасдим... Севиб қолгандим уни... Бу аниқ...
— Бекорларнинг бештасини айтибсан!.. Севиб қолганмиш... Домланинг гапини эшитдингми?.. Сенга-чи, ифлос қонини ичириб қўйган у! Агар мен билиб қолмаганимда, жувонмарг бўп кетардинг!.. Ё ҳалиям кўргилари келаяптими?
— Йўғ-э, эна, нималар деяпсиз?.. Энди кўзим очилди.
Ишонинг, бундан кейин фолбин зотига яқинлашмайман!.. Улар ёмон бўлишаркан. Уятсиз бўлишаркан!.. Мен билмасдим. Илгари уларни яхши одамлар деб ўйлардим... Адашган эканман. Мен... Йўқ, энди ундайлардан нари юраман. Юзини тескари қилсин ундайларнинг!..
— Кўзинг очилгани рост бўлсин ишқилиб!.. Хўш, энди
мен совчиликка бораверайми?..
Баҳодир секин кулиб қўйди.
— Ўзингиз биласиз...
Орадан ўн беш кун ўтиб ўша онаси айтган Мухлиса билан
тўйлари бўлди...
Шу куни Саломат опа ичида бир неча ҳафтадан бери
сақлаб юрган гапни Баҳодирга шипшитди. Чунки домланинг қайта-қайта дам солишларидан сўнг ўғли ўзига келганига, Сонияни бошқа тилга олмаслигига қаттиқ ишониб қолганди.
— Сония мендан роса калтакларни егач,— деди она бош
эгиб. — Қишлоқ катталарининг ғазабидан қўрқиб шаҳарга қочиб кетганди...
Йўлда машина уриб кетиб ўлибди.

Комментарии