ЎЛИКЛАР СИРИ

Ташқарида шаррос ёмғир ёғар. Кеч куз дарахтларда якам дукам қизил сариқ барглар қолган. деярли яланғоч табиат.
Кеч тушган.
Мирмухсин иwдан эрта қайтди. уйда кичкина қизи ухлаб ётарди. хотини Қаҳрабо хали иwдан қайтмапти. қорни очқагани учун хотинини кутиб утирмай wартта оwхонага кириб картоwка артиwга утирди. нақ 10та картоwка тозалаб қуйди хамки Қахрабодан дарак йўқ . Кузда қоронгу тез туwади. атроф қоронгулаwган. Қахрабодан хамон дарак йўқ. қорни очқаб кетган мирмухсин товага ёг солиб картоwка қовура боwлади. овқат тайёр. қизчаси уйгонди. иккиси бирга овқатланиwди. Орадан бир ярим соат ўтди. қизчаси тагин ухлаб қолди. соат асабий чиқилар. мирмухсин сигарет чекиб икки кузи эwикда эди. "Қаерларда юрибдикан?" wу аснода эwик ғичирлаб очилдию усти боши шилтаю wалаббо хотин Қахрабо куринди. хотини дағ дағ титрар. хамма жойидан сув оқарди.
-Ёмғир тўсатдан ёғиб қолди. . тиши тишига тегиб такиларди. Мирмухсин ундан хисобот хам сурамай wартта катта сочиқ олиб уни қурита бошлади.
Мирмухсин хотинини шундай кеч бемахалгача қаерда юрганини ўйламас, хозир роса совуқ қотганидан хам шамоллашидан қўрқиб хавотирланди.
-Дугонамикида гаплашиб қолиб кетибман. . Қахрабо базур гапирарди.
-Жуда қаттиқ совуқотибсан! Мирмухсин хотинини жуда кучли яхши кўрарди. хозир хам касал бўлиб қолмасин деб елиб югурди. Қахрабони оёгига тагига иссиқ резина ичак (гарелка) олиб келди. Хантали қайноқ қоғозчаларни куракларига ёпиштирди. иссиқ малина мурабболи чой ичиртирди. "Қахрабо. ах. жиннивой. шундай совуқда енгил кўчага чиқасанми, яна ёмғирда қолиб кетиб? шартмиди шу ерга боришинг? уша шалақи дугоналарингникига? жимгина уйда ўтирмесанми ишдан эрта қайтиб?"
Мирмухсин тинчгина ухлаётган хотинига ачиниб қаради. уни қаттиқ севарди.
Тақдирни бешафқатлигини қарангки. Қахрабо бу ёмғирда қаттиқ шамоллабдими, уч кун тўшакдан тура олмай тўртинчи кун тонг сахарда бандаликни бажо келтирди.
Фалакнинг бу аччиқ синовидан Мирмухсин бир кечада бир қизчали бева эркакка айланди. Мирмухсин Қахрабони тупроққа қўйиб қайтишгач қизчасини вақтинча холалариникига қолдириб ўзи ёлғиз уйга қайтди. Уй қоп қора хувилаб ётарди. Уй Қахрабосиз нақ қора зиндондай эди! Атроф қоп қора. ташқарида шарилаб лаънати ёмғирлар ёғар, шамол хадеб ахмоқ қилгандай Мирмухсинни деразаларини калтакларди. Хунук овоз чиқариб "гув" этиб ўкирарди. Мирмухсин умри давомида 2 марта ичганди. Биринчиси харбий хизматдан қайтганида. Иккинчиси қизчаси туғулганда севинчдан ичганди. . Ана энди. аламдан йиғлар, ғазаб билан боя дўкондан олиб қайтган 2та ароқлардан бирини қопқоғини оча бошлади.Биринчи қадахдан кейин бироз ғам аригандай бўлди. Аммо негадир унданда катта ёлгизлик деган дард пайдо бўлди. Хоналар бўм бўш қоп қора дахwатли туюлди. . Мирмухсин шу аянчли холатда анча пайт бир нуқтага тикилиб утирди. .
Ташқарида шамол ўкирар. Мудхиш ёмғир челаклаб қўярди. Анча пайт тошдай қотиб ўтираркан. чақмоқ чақди.
Мирмухсин чўчиб уйғонди. -Қахи? (у хотинини шундай эркалаб чақирарди) сенмисан? аммо қўрқинчли зулматда фақат ёмғир шарилар бўрон қутириб увиларди. Чақмоқ аёвсиз чақнарди!
-Қахи. қаердасан? Қахи? Мирмухсин чайқала чайқала хамма хоналарни тентираб чиқди.
У хеч қаерда йўқ! хотини йўқ! ! Мирмухсин шартта пешонасига урди!
Ахир Қахрабо ўлдику? Уни кечагина кўмиб келишдику? ? Шу пайт Мирмухсин қўрқиб кетди. Қахрабо тирик бўлсачи? У шундай қоронғуда қабристонда ёмғирда. . совуқда !
Тезлик билан йўлга тушди. Қайфи бироз ошган бўлсада. Калласи жуда яхши ишлаётганди. Тепадан аямай ёмғир ёғар. Бўрон қутургани қутурган эди! \ Маwинасини бир амалаб хайдаб кетди. Йўллар ёмғир шалаббоси билан ойнада айқаш уйқаш кўринар, хайдаш тобора қийинлашди. .
Мана! Қахрабо кўмилган қабристон деворлари! Маwинани тухтатиб таwқарига чиқди. Бурон дахшатли аюханос солар. Дод вой қилар. Ёмғир сел бўлиб қуярди. Мирмухсин ёмғирдан нафратланар. Хозир хам жирканиб юзидан кўзидан оқаётган томчиларни қўли билан артди. Ана қабристон дарвозаси! Ёмғир тинмай янада қутурди. Худди уммон осмондан ағдарилаётгандай. Бўрон шундай кучли эдики. Дарахтларни шохлари қарсилаб синар. Хамма нарса Мирмухсинни йўлини тўсарди. Ўвил HAYOTIMSAN:
аётган бурон ва чақмоқ қарсилашидан бошқа яна атрофда минглаб овозлар нолаю афғон қилиб инграр. Оғриқда аянчли ихрар. Чийилар дод фарёдлар эшитилар. Мирмухсин энди буткул мастлигини йўқотган. Хуши жойида эди. Аммо нолалар йиғлаётган овоз эгалари қани? Қаерда улар? Қабристон ичига қадам босаркан минглаб чиркин қўллар суяклари чиққан тирсаклар билаклар бармоқлар уни ўз қабридан чиқиб ўзига имлаб чақиришар. додлашиб йиглашар. Атрофда хар хил ёш қизларнинг, эркакларнинг, гўдакларнинг , қари чол кампир ва аёлларни хам дод фарёди. Оғриқдан инграшлари баралла эшитиларди.
Мирмухсинни негадир умуман қўрқув хуркитмас гуё у туш кўраётгандай холда кетиб борар. Дод фарёдлар тобора кўкка кўтариларди! Ах! Ой! Дод!
"Қабр азоби шу бўлса керак" Мирмухсин бир қабр ёнидан айланиб ўтаётганди. Суяги чириб қллган қўл унинг шимидан шартта ушлади. Мирмухсин додлаб қичқирганча суякли қўлни бир тепиб оёғидан ажратди. Қўл бироз қимирлаб турдида- кўрсаткич бармоғи билан ўз қабр тошини кўрсатиб ишора қилди. Қоп қора мармартошда одатдаги мархумниг исм шарифи–ю хаёти ва ўлими санаси зикр этилади. Аммо чақмоқ бир чақиб атроф бир ёрқин бўлди–ю. Худди фосфорда ёзилгандай оппоқ ёзувлар тез тез порлади: "МEН БИР УМР ЕТИМЛАРНИ ХАҚИНИ ЎҒИРЛАБ ЕДИМ".
Мирмухсин дахшатга тушди. У хар бир гўр устидаги аламли ИҚРОРНОМАларни ўқиб чиқар. Шўрлик бу гумрох бандалар бир умр тириклигида хаммадан яширган сир асрорларини шу нотаниш девона бир мехмонга ошкор этишар. Зеро хар бир мурда хар бир ўлик тил забонсиз ўз дардли ИҚРОРлари билан Мирмухсиннинг ўзларининг рухлари учун дуо–йи фотиха ўқишидан Худодан ўзлари учун шафоат тилашидан минг миллион марта илинжда эдилар. .
Энди мирмухсини фақат бир умид қийнаб азоб берар. Хотини Қахрабода қандай сир . Қандай хасрат борлигини билиш истагида ёнарди. . Мурдалар ўликлар хаммаси мангу уйғоқ эдилар. Уни қуйворгилари келмас. Заифгина чийилар. йиғлар. инграшар. ожиз суякли бемадор қўллари билан уни оёқларига бош уришар. ёпишардилар.
: МEН НОГИРОН ОТАМДАН ҚУТУЛИШ УЧУН УНИ ЁСТИҚДА БЎҒИБ ЎЛДИРГАНМАН. БУНИ ХEЧ КИМ БИЛМАГАН"
Бошқаси
"МEН БИР ГЎНГ ҚИЗНИ НОМУСИНИ ТОПТАБ УЗОҚ ВАҚТ ЎЗ ИСТАКЛАРИМДА ҚУЛДАЙ ИWЛАТДИМ"
Мирмухсин тобора хаммадан жирканиб борар. Хақиқий қабр азоби қанақа эканидан дахwатда эди.
яна бир қабр . бундан кейин янги кумилганларни қабрлари боwланади! Мирмухсин умид билан олдинга юрди. Кичкина қўлча уни охиста шимидан тортди:
"МEН ОТА ОНАМИ ХАТОСИМАН. МEНИ ТУҒИЛИШИМ БИЛАН ЎЛДИРИШДИ."
Мирмухсини йиғлагиси дод солиб фарёд ургиси келарди. Аммо бу мумкин эмас!
У бардошли сабрли. У чидаши керак. Хали манзили тугамади. У хотинини қабри томон яқинлашар. Аммо барча мурдалар қабрларидан ярим чала чиққанича уни йўлини тусишар. олдинга йўл бермасдилар.
Мана яна битта янги қабр:
" МEН ЎЗ АКАМИ ТУХМАТ ҚИЛДИРИБ ҚАМАТГАНМАН. АММО АКАМ ХEЧ ҚАЧОН ТУХМАТЧИНИ КИМЛИГИНИ БИЛМАДИ"
Мирмухсин 2 та қабрдан кейин хотинининг қабр тоши борлигини жуда яхши биларди. .
ундан олдинги қабрда
"МEН ЁШ ЙИГИТЧАЛАРНИ ТEКИНГА ИГНА БИЛАН НАРКОТИК БEРИБ, ЎРГАТИБ ПУЛ ИШЛАГАНМАН".
Мирмухсин ортиқ чидолмади. чарчади. мана шу қабрдан кейин Қахининг қабри бор..
бу ерда бир йигит ётганакан. Хали айнимапти. Гўштли қўлларига энди гўр қуртлари ковлаб еб ётишар, аёвсиз оғриқ исканжасида ўлик йигит қабртошини кўрсатди:
" МEН ОТА ОНАМНИ ХОР ҚИЛИБ ОЧ ҚОЛДИРАРДИМ. ХОТИНИМ БИЛАН ЗЎР ЗЎР ОВҚАТЛАР ЕБ. ОТА ОНАМГА ФАҚАТ НОН ВА СУВ БEРГАНМАН. УЛАРНИ ЗОР ҚИЛГАНИМ ЎЗИМГА УРДИ. "
Мирмухсин аламдан лабини тишлади. зўрға судралиб энг янги қабрга . ўз хотинининг қабр тошига етиб келди. .
Мирмухсинни дахшатли шамол итариб юборди. Ёмғир сел бўлиб кўзларини очишга қўймади. Чақмоқ шунақа ўкириб ёндики. Хар нарса уни тўхташини, у ердаги ИҚРОРНОМА сирини ўқимаслигини ялиниб ёлворарди. Хар хил чириган, қуриган, қуртлаган, яп янги хали териси тоза оппоқ кафанли қўллар бари уни оёғидан махкам ушлашди. Уни хотинини қабридан орқага судрашарди. Аммо хўкиздай кучи бор Мирмухсин жони борича силтаниб олдингга юрди. Ва хотини қабр тошидаги катта катта сўзларни кўрди:
" МEН ЎША ЁМҒИР ЁҚҚАН ОҚШОМ ДУГОНАМИКИДАН ЭМАС, УЙНАШИМНИНГ УЙИДАН ҚАЙТГАН ЭДИМ."

Комментарии

  • 7 окт 2017 05:40
    tushlikdan sung kirib o'qiyman
  • 9 окт 2017 01:55
    Астагфуруллох хиёнат кимейлар
  • 17 ноя 2017 09:50
    Daxshat
  • 11 дек 2017 19:06
    Булиши мумкинми шунака икрорнома? Дахшат
  • 14 дек 2017 20:59
    Тавба ха яна минг минг бор тавба килдим оллох узи гунохларимизни кечирсин
  • 2 июл 2018 21:04
    Juda xam zor tasrli xikoya xamma nowkur ayollarga ozin insof ber ollohim omin((
  • 29 мая 2019 15:40
    Juda tasirli... Ollohim barca o'tganlarni gunohlarini kecirib oxiratlarini obod qilsin... Ollohim tiriklarniham qilayotgan gunohlarini o'zing kecir... OMIN
  • 7 сен 2019 02:49
    Оллохим хаммамизни гунохимизни кечирсин амин.
  • 19 окт 2019 10:30
  • 8 дек 2019 19:10
    Qanday qib hikoya yozsa boʻladi guruppaga
  • 2 янв 2020 19:43
    Астахфириллах Астахфириллах Астахфириллах Тавба килдим Оллохим блиб билмай килган гунохларимиззи узи кечириб МАХФИРАТ килсин утганларни жойларини жаннат килиб гунохларини узи кечирсин
  • 15 июл 2020 20:01
    Tavba qildim hozirgi odamlarga nima bolyabdi a eri bor ayollar boshqala bn yuribdi xotini bor erkaklar esa yosh qizlar bilan
  • 24 янв 2021 19:52
    Хозирги аёлла узларича жуда аклли узларини рекламага куйиб сайтни беркитиб куйишади айримлари оллох йулида юрган опа сингилларга эса гап булиши мумкинмас
  • 24 янв 2021 19:52
    Хозирги аёлла узларича жуда аклли узларини рекламага куйиб сайтни беркитиб куйишади айримлари оллох йулида юрган опа сингилларга эса гап булиши мумкинмас