Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу дедилар: «Халилим соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар ойда уч кун рўза тутишни, (кунда) икки ракъат чошгоҳ намозини ҳамда ухлашдан аввал витр намозини ўқишни менга васият қилдилар» (Муттафақун алайҳ).
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «(Ҳар ойдан) уч кун рўза тутиш умрбод рўза тутиш (билан баробар)» (Муттафақун алайҳ).