Бундан роппа роса 9 йил олдин,

яьни 12 май 2005 йилда Ислом
Каримов бошлиқ Расмий Жиноий
Тўда Андижонда ҳукумат
зўравонликларига қарши бош
кўтарган 25000 кишилик улкан
Норозилик Намойишини аёвсиз
бостириш режаларини тузиб, тиш
тирноғигача қуролланган
қўшинларини Андижонга қараб
юриш қилишга буйруқ берди.
Натижа шу билан тугадики, бу улкан
халқ норозилик намойиши эртаси
куни 13 майда Ҳукумат қўшинлари
томонидан зирҳли машиналардан,
вертолетлардан, томларга жойлашиб
олган мерганлар ва эсини йўқотган
ўзбек аскарлари томонидан аёвсиз
ўққа тутилди, минглаб гўдаклар,
аёллар, қариялар ва ёшлар Андижон
кўчаларида тутдек тўкилдилар.
Бу Ўзбекистон тарихида юз берган
улкан жиноят ҳали ҳанўз тўлиқ очиб
ташлангани йўқ, ҳали ҳанўз унинг
бош айбдорлари очиқда бемалол
юришибди.
Биз бу жиноятни ҳеч қачон
унутмаймиз ва токи жиноятчилар
адолат суди олдида жавоб бермас
экан жим турмаймиз.
Қуйида бу даҳшатли фожеа қандай
бошлангани ҳақида айрим
гувоҳларнинг кўрсатмалари билан
танишинг. http://forumuzbekistan.forum2x2.ru/ t61-topic#87

Комментарии

Комментариев нет.