ОНАМ МОТАМИДА

Қуёшнинг юзини булутлар тўсди.
Қорамтир осмон ҳам йиғлади яввош.
Дарёлар ҳайқириб, гўё қон қусди,
Жажжи майсалар ҳам тўкди шаффоф ёш.
Қушлар ҳурпайишиб, турарди хомўш,
Азим дарахтлар-да қовоқ уярди.
Булар бари, гуё даҳшатли бир туш,
Кўксимда нимадир ёниб, куярди...

Комментарии

Комментариев нет.