Ватанни севмок Иймондан Жаннат бизга Ватандир

Ким Дунёни севса гар Макон унга Ватандир
Жаннат севган бандалар Хак йулида яшайди
Макон севган бандалар Нафс йулида яшайди
Жаннат учун бу Дунё синовларга майдондир
Нафс йулида яшаган асли билсанг хайвондир
Дунёни сен севмагин бир кун келиб улиш бор
Маконни севганларга хатто булди Дуне тор
Жаннат севган ошиклар кетар уз Ватанига
Макон севган бандалар азоб олар танига
Ким нимага лойикдир Кодир эгам белгилар
Заррача зулм килмас Хиссобни Узи килар
Дунё сенга Ватан бас вактинчалик Макондир
Хаёт агар уйласанг Инсон унда мехмондир
Вактинг сени улчовли бир лагзаю бир ондир
Улим билан орангда тусик битта шу Жондир
Ватан севмок иймондан айрилмагин Имкондан
Жаннатни кулдан берма айрилсанг хам шу жондан
Жаннат йулида воз кеч хатто ушал Макондан
Тананг асли тупрокдир Илхок булма сен тандан ........ .......... ...................
Бу шъерни такрор укинг факат Дузахдан куркинг
Зохид Назар ( Росданам шъерни фикрлаб укинг азиз мухлислар)

Комментарии

Комментариев нет.