14 февраль – Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуди куниБОБУР МИРЗО – ДИЛБАР ШАХС1. Бобурнинг отаси – Умаршайх Мирзо Фарғона вилояти ҳокими, онаси – Қутлуғ Нигорхоним Тошкент ҳокими Юнусхоннинг қизи эди.2. Асл исми – Заҳириддин Муҳаммад ибн Умаршайх Мирзо. Довюраклиги ва жасурлиги учун у ёшлигидан “Бобур” (“Шер”) лақабини олган.3. Отаси Ахсида 39 ёшида фожиали ҳалок бўлгач, 12 ёшли Бобур валиаҳд сифатида тахтга ўтиради (1494 йил июнь).4. Бобур Афғонистонда “Боғи Шаҳроро”, “Боғи Жаҳоноро”, “Ўртабоғ”, “Боғи вафо” ва “Боғи Бобур” каби оромгоҳларни барпо эттирган.5. Бобурнинг Ҳумоюн, Гулбаданбегим, Комрон ва Ҳиндол исмли фарзандлари Кобулда туғилган.6. Бобур 1526 йил апрелда (43 ёшида) Панипатда Деҳли султони Иброҳим Лўдийнинг юз минг кишилик қўшинини 12 минг аскари билан тор-мор қилиб, Деҳлини эгаллайди. Кўп ўтмай, иккинчи ҳинд саркардаси Рано Санго устидан ҳам зафар қозониб, Шимолий Ҳиндистоннинг Бенгалиягача бўлган қисмини бўйсундиради.7. Бобур 1521 йил “Мубаййин” номли назмий асарини ёзиб, унда шариатнинг 5 устунини баён этган. Ўша йил у “Мубаййин ул-закот” китобини ҳам ёзган. Унинг “Ҳарб иши”, “Мусиқа илми” каби илмий асарлари ҳануз топилмаган.8. “Бобурнома” воқеалари Андижон, Хўжанд, Самарқанддан бошлаб Ҳирот, Кобул ва Аграгача бўлган қамровга эга. Унда Ўрта Осиёдан то Ҳиндистонгача бўлган ҳудуддаги деярли 50 йиллик воқеалар, табиат ва жамият ҳаёти лавҳалари ҳаққоний ифодасини топган.9. Бобур 47 ёшида Аграда вафот этади ва ўша ерда дафн қилинади, кейинчалик (1539), васиятига мувофиқ хоки Кобулга келтирилиб, ўзи бунёд эттирган “Боғи Бобур”га қўйилади.10. Бобур асос солган салтанат Ҳиндистонда уч ярим асрга яқин ҳукм суради.@mehrob_uz
МЫ ХОРЕЗМИЙЦЫ
:Bahodir Atadjanov
#Улуғ_сиймолар
14 февраль – Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуди куни
БОБУР МИРЗО – ДИЛБАР ШАХС
1. Бобурнинг отаси – Умаршайх Мирзо Фарғона вилояти ҳокими, онаси – Қутлуғ Нигорхоним Тошкент ҳокими Юнусхоннинг қизи эди.
2. Асл исми – Заҳириддин Муҳаммад ибн Умаршайх Мирзо. Довюраклиги ва жасурлиги учун у ёшлигидан “Бобур” (“Шер”) лақабини олган.
3. Отаси Ахсида 39 ёшида фожиали ҳалок бўлгач, 12 ёшли Бобур валиаҳд сифатида тахтга ўтиради (1494 йил июнь).
4. Бобур Афғонистонда “Боғи Шаҳроро”, “Боғи Жаҳоноро”, “Ўртабоғ”, “Боғи вафо” ва “Боғи Бобур” каби оромгоҳларни барпо эттирган.
5. Бобурнинг Ҳумоюн, Гулбаданбегим, Комрон ва Ҳиндол исмли фарзандлари Кобулда туғилган.
6. Бобур 1526 йил апрелда (43 ёшида) Панипатда Деҳли султони Иброҳим Лўдийнинг юз минг кишилик қўшинини 12 минг аскари билан тор-мор қилиб, Деҳлини эгаллайди. Кўп ўтмай, иккинчи ҳинд саркардаси Рано Санго устидан ҳам зафар қозониб, Шимолий Ҳиндистоннинг Бенгалиягача бўлган қисмини бўйсундиради.
7. Бобур 1521 йил “Мубаййин” номли назмий асарини ёзиб, унда шариатнинг 5 устунини баён этган. Ўша йил у “Мубаййин ул-закот” китобини ҳам ёзган. Унинг “Ҳарб иши”, “Мусиқа илми” каби илмий асарлари ҳануз топилмаган.
8. “Бобурнома” воқеалари Андижон, Хўжанд, Самарқанддан бошлаб Ҳирот, Кобул ва Аграгача бўлган қамровга эга. Унда Ўрта Осиёдан то Ҳиндистонгача бўлган ҳудуддаги деярли 50 йиллик воқеалар, табиат ва жамият ҳаёти лавҳалари ҳаққоний ифодасини топган.
9. Бобур 47 ёшида Аграда вафот этади ва ўша ерда дафн қилинади, кейинчалик (1539), васиятига мувофиқ хоки Кобулга келтирилиб, ўзи бунёд эттирган “Боғи Бобур”га қўйилади.
10. Бобур асос солган салтанат Ҳиндистонда уч ярим асрга яқин ҳукм суради.
@mehrob_uz