Ёлг'из Аёллар...

Суянган тог'лари тузон булди жим.
Гул калби к,овжираб, хазон тулди
жим.
Армонлар авж олди, орзу улди жим.
Ёлгизлик буйнидан кучган Аёллар.
Бахт к,уши бошидан учган Аёллар...
Йигласа кýз ёшин артгувчи к,ул йук.
Из босса тиконсиз бир йулак,йул йук.
Дунёда сизчалик дардлари мул йук.
Ёлгизлик куйнида сунган Аёллар.
Курган хар кунига кунган Аёллар...
Бошидан кетмас хеч,гамлар сояси.
Баъзида панд берар бардош кояси.
Хаёллар боши бор, йук нихояси.
Кундан хам,тундан хам безган Аёллар.
Дардлари дог куксин эзган Аёллар...
Тушда хам, хушда хам бир кам тулмаган.
Унга бахт нотаниш,тахтли булмаган.
Рух тандан ажраган,ва лек улмаган.
Ёстикмас тошга бош куйган Аёллар.
Ёлгизлик жабридан туйган Аёллар...
Опасиз,сингилсиз кунгли яримсиз.
Бешафкат дунёдан куйганларимсиз.
Умидни сундирманг суйганларимсиз.
Хаётдан хеч кунгил узманг Аёллар.
Аламдан бахт касрин бузманг Аёллар..!

Комментарии

Комментариев нет.