Нигохингиз титратар дилим.

Учратганда айланмас тилим.
Сиз томонга тортади йулим.
Багритошим ,,, нега билмайсиз?
Жавоби йук саволларим куп.
Сизга айтар алёрларим куп.
Туткич бермас,,,, хаёлларим куп.
Багритошим ,,, нега билмайсиз ?
Шамол булдим сочингиз силаб.
Изингиздан омонлик тилаб.
Кетмасайдим , бир куни кулаб.
Багритошим,,, нега билмайсиз ?
Куним хуноб, тунларим гирдоб.
Унгмас хатто, тушларим хароб.
Нахот етмам, бариси сароб?
Багритошим,,, нега билмайсиз ?
Суръатингиз сийпалар кузим.
Хам сулгину, заъфарон юзим.
Бир кун келиб излайсиз изим,
Багритошим,,, нега билмайсиз.
Ёмонингиз излаб келмайсиз!!!!

Нигохингиз титратар дилим. - 591005153663

Комментарии

Комментариев нет.