Қайтар дунё

_Ўғлинг бўлса ўғрининг
_Хеч устидан кулмагин
_Қизинг бўлса фохишани
_Сира мазах қилмагин
_Гадо кўрсанг кўчада
_Уриб тепиб ўтмагин
_Соқовга савол бериб
_Кулиб жавоб кутмагин
_Гарангни карсан дема
_Жиннига тош отмагин
_Қайтар дунё қайтармиш
_Бу гунохга ботмагин
_Йиғлаб юрган бечоранинг
_Кимдир кулса изидан
_Ўзига хам қайтади
_Ўғли ёки қизидан
_Яхшилиқ қил дилдан қил
_Йўл бермагин миннатга
_Кибрли мақтанчоқлар
_Кирмас экан жаннатга
_Бировни кийимига қараб
_Ўзингча берма бахо
_Шароити шундайдир
_Балки ўзи бебахо
_Сени яратган Aллох
_Уларнинг хам худоси
_Етти осмонга етар
_Мазлумларнинг дуоси

Комментарии

Комментариев нет.