АФСУСС.........

💦(якуний қисм)
(воқийлик асосида ёзилди.)
Муаллиф: Шухрат Махматмуродов.
Савоб қилмай яшадим ҳаётни синовида,
Ёнишим аниқ экан жаҳаннам оловида.
Аллоҳ ўзи раҳимдил афсусс қилдим кеч билдим,
Ё раббим банданг кечир дод солиб товба қилдим...

Суд қарор чиқариб жиноятчиларга ҳукм ўқилган куниёқ..... Жаҳонгир ва унинг иккита шеригини қамоқхона маъмуриятининг хизмат машинасига ўтқазишиб.... зонага олиб келишди. Мошина.... каттакон темир дарвоза очилгач, бино ҳовлисига кирди. Деворлари баланд қилиб қурилган бу бино қамоқхона эди. Бу жойнинг ҳовлисидан бошлаб зах ҳиди анқиб турар.... биринчи кирган одамнинг димоғига урилиб бўғарди.
Мошина эшиги очилди. Эшик рўпарасида қамоқхона нозирларидан икки нафари туришарди.
-- Битта битта машинадан тушамиз! Бир қатор саф тортамиз..... қўллар орқага.... -дея команда қилди улардан бири.
Кейин Жаҳонгирни шериклари билан олиб борган нозирдан қўл бериб сўрашиб бўлгач сўради:
-- Булар ким... ўша ўғрилармии?
Ҳа деган жавобни олгач... уларни ёнига ёқин келиб..... айниқса Жаҳонгирни юзига томон тумшуғи билан суқулиб:
-- Дўзахга хуш келибсизлар!- деди.
Чунки Жаҳонгир уларнинг ичида энг ёши эдида. Бу қўрқитиш учун шунақа қилди деб ўйлашганди бошида ҳамма.... аслида эса бу ердаги қамохонани ўзини ёзилмаган қонунлари ҳам бор эди. Уларга бўй сўниш ҳар бир жиноятчининг бурчи эди. Уларни ўша нозирлардан бири югуртириб казармага бошлаб кетди. Ичкарига киргизиб уст бош беришди...кўрпа тўшак учун тоза чойшаб беришди. уст бошини шу хонада алиштириб бўлишгач, уларни уччаласини учта камерага бўлиб қамашди. Жаҳонгир кирган камерада яна уч киши бор экан. Аксига олгандай камерадошларининг ҳар уччаловиниям ёши каттароқ эканлиги кўриниб турарди. Оғзаки салом бериб энди бўш краватга жойлашмоқчи бўлганида, улардан бири:
-- Шунчалик безбетмисан.... ёки зўрмисан?- деди.
-- Йўқ. -жавоб берди Жаҳонгир.
-- Кимдан сўраб жойлашаяпсан?
Жаҳонгир жим турди... худди ўзини айбини тан олгандай. Тўғрида..... Шомил энг кўп муддатга кесилган жиноятчи... ҳам кўп йилдан бери шу ерда...... айблови иккита одамни ўлдирган. Жаҳонгирга ҳам шу тушунча бериб савол бера бошлади.
-- Рўхсат сўраш керак.... қани бошидан бошла ўғривачча! - деди яна ўша Шомил.
-- Рўхсат беринг бўш жойга жойлашай. -деди.
-- Бу бошқа гап.... жойлаш!- деди
Жаҳонгир энди жойлашмоқчи бўлганида, орқа томондан келиб тушган зарбадан, кўз олди қоронғулашиб ерга йиқилди. Ҳушини йўқотиб бироз ётди. Ўзига келганида камерадошлари ўзаро суҳбатлашиб ўтиришарди. Фақат биттаси бир четда қўлида китоби билан... жим ўқиб ўтирарди. Секин ўрнидан туриб жойини чойшабларини тўшаб ўрнига ётди. Мана энди унинг қамоқдаги ҳақиқий азобларга тўла ҳаёти бошланганини ўзи ҳам англаб етди.
Бир ой давомида эрини бетоблиги билан овора бўлиб, ўғлини кўргани қамоқхонагаям боролмаган Сожида хола.... ўзини айбдордек сезарди. Ахир ўғлини аҳволи нима кечяпти... шуниям кўп ўйларди. Яхшиям Шарифбойни ўша адвокат дўсти бир неча маротаба кўргани борди. Лекин Отасини бетоб яъни микро инсулт олганини айтмади.
Жаҳонгир ҳам аста секин қамоқхона ҳаётига кўника бошлади. Кўникмай ҳам иложи йўқ эдида. Камерадан хафтага бир ёки икки марта бирма бир олиб кетишар.... сўроқ қиладиган хонага олиб бориб уларни қийнашарди. Шундай кунлардан бир куни тунда Жаҳонгирни ҳам олиб кетишди. Қўлида кишан... олиб боришди сўроқ хонага. У ерда сўроқ эмас, битта битта қийнаш эди мақсади. Қўлидаги кишани билан бир соатлаб тепага осиб қўяр.... осганда қўлига оғирлик тушиб бармоқлари шишиб кетарди. Ҳеч ким ҳеч кимга бу нопок ишлар тўғрисида айтмасди. Чунки бу ишлар қамоқхонанинг ёзилмаган қоидалари эди.
Адвокат дўсти бир икки марта апелацияга берди. Лекин ҳеч фойдаси бўлмади. Энди ўша ерда чидаб... қонунни бузмасдан интизомли бўлиб берилган муддатни ўтаб чиқишдан бошқа иложи йўқ эди. Қамоқхонада бир ойлар хумори тутиб қийналди ҳам. Лекин уни ўша ерда даволашди.... мажбурдан тузалди. Отаси Шарифбой эса, икки ой деганда бироз яхши бўлди. Оёғида сал пал оқсашни ҳисобга олмаганда. Ота Онаси энди ўғлини олдига қамоқхонага тез тез бориб турадиган бўлди.
Шу орадан икки йил ҳам ўтиб кетди. Шарифбой ҳам анча босилиб қолганди. Зўрдан зўр чиқиб, уни фермер ерлариниям олиб қўйишганди. Фермасидаги қора моллариям камайиб фойда даромад келмай қолганди. Касаллик сабаб Шарифбой ўзини анча олдириб қўйганди. Энди озроқ бўлса ҳам ишларини юритиш ўғлига қараб қолганди...умиди ҳам ўғлида эди.
Қамоқхонада Жаҳонгир энди бутунлай гиёҳвандликдан қутулиб яхши ҳулқли бўлишга улгуриб ҳам бўлганди. Тўрт девор ичида ўз хатоларини тушуна бошлади. Ўша даврларда кўчага гап бермас эди....энди бу ерда тунлари ич ичидан дод солиб ўкинарди. Лекин энди дўст душманни ажрата била бошлади. Қани ўша дўстлари.... Кеча дўстман деб юрган танишлари бир марта ҳам йўқлашмади. Дадасини зўр даврида унинг чўнтагида пули кўп бўлар... атрофида дўстлари ҳам тўп тўп юришарди. У қамалгач ҳаммасини оёғи йиғиштирилди... фойда бўлмагач ўша дўстлари ундан кечиб бўлишганди. Ҳаётни синовларида савоб қилмай яшаганидан кўп марта афсусланди. Энди бу қилган ишлари учун жаҳаннам оловида ёнаман деб куюнарди.
Жаҳонгир энди аста секин ўз ақли одоби билан қамоқхонадаги шерикларини ҳурматига сазовор бўла бошлади. Уни аслида қалби тоза эди. Ёш ниҳолни қайси томонга эгсангиз шу томонга қараб ўсадику... унинг ёшлик ва ўсмирлик даври худди шундай ўтди. Шундан у гиёҳвандликка, қиморга ружу қўйди.
Биринчи кунда камерага кирган пайт учта шеригидан биттаси бир четда жим китоб ўқиб ўтирарди. Айнан шу хонадоши кунлардан бир кун кутулмаганда уни ёнига чақирди. У ҳаёти ҳақида гапириб беришини ва бу ерга қандай тушиб қолганлигини сўради. Жаҳонгир бутун ҳаётини сўзлаб бера бошлади. Орада ўша пайтларда қилган баъзи аҳмоқликларини гапириб беришда суҳбатдошидан уялиб тўхтаб қолар.... кейин яна давом этарди. Иккаласи ўзиям куни бўйи суҳбатлашишди. У ҳам тўҳматдан қандай қамалиб қолганини гапириб берди. У инсон исломдан хабари бор экан.
-- Ука.... шунча кўп гуноҳ ишлар қилибсан. Ота Онани ўкситишни ўзи катта гуноҳ... Аллоҳ ўзи кечиргувчи... товба қилиб кечирим сўрасанг албатта кечиради. -дея кўп насиҳат берди.
Беш йил.... шериклари икки йил олдин озодликка чиқиб кетганди. Эртага ўзи ҳам озодликка чиқади. Ҳеч ишонгиси келмасди. Энди олдинги Жаҳонгир йўқ эди. Беш йил олдинги ўйинқаро, енгил ҳаётга ўрганган, ўғри, наркоман йигитни умуман акси бўлган инсонга ўзгарганди. Тонг отишини кутар.... шундай кутган пайтинг вақт ҳам жуда секин ўтаётгандек бўлаверади. Шу ердан чиқсам энди бундай хатони қилмайман. Аллоҳга товба қилиб, унинг марҳаматидан умидвор бўлиб яшайман. Шу хаёллар билан тонгга яқин ухлаб қолибди.
Тонг отиб ҳамма уйғонди... олам уйғонди деса ҳам бўлади. Чунки бугунги тонг бошқача тонг эди.
-- Жаҳонгир Маматов..... чиқишга!
Жаҳонгирни олиб кетишди. Нарсаларини олиб иккита нозир билан қамоқхонанинг чиқиш дарвозаси томон жўнашди. Унга худди беш йил олдин кирган дарвоза узоқдек туюлаверди. Чиқиш эшигини очиб... нозирлардан бири уни елкасига қоқиб:
-- Дўстим.... бошқа бу жойларга йўлинг тушмасин... омад сенга.- деди ва ғийқиллатиб дарвозани ёпиб қўйди.
Жаҳонгир ташқарига чиқар экан.... ҳавонин бошқа эканини ҳис этди. Топдингиз бу озодлик ҳавоси эди. Бироз елкасига нарсалари солинган сўмкасини кўтариб пиёда юргач, узоқроқда Ота Онаси ва адвокати турганини кўрди. Уни чиқишини кутиб туришган экан. Уларни кўриб жудаям хурсанд бўлиб кетди. Ишонасизми.... унинг кўзидан ўзи ҳоҳламаса ҳам ёшлар ёноқларига оқа бошлади. Бу хурсандчилик ёшлари эди.
Мана азизлар..... бир ўзига тўқ оиладаги рўй берган ҳаётий воқеаларни сизга тасвирлаб бердим. Биз ўзбекчилигимизда шунақа оилалар кўп учрайди. Азиз Ота Оналар... пул бойлик бори яхши.... аммо фарзанд тарбиясида шу нарсаларни меъёри бўлгани яхши деб ўйлайман. Аксинча фарзандларимизни ёшлигидан иймонли қилиб тарбия қилайлик...... Вақтингизни аямасдан ўқиганингиз учун сизга раҳмат азиз ўқувчим...
Янги ҳикояларимда кўришгунча деб қоламан... ўзингизни эҳтиёт қилинг ✊

#Крикдуши //Шухрат
Сертолово. 30.10.2023.

Комментарии

  • 5 ноя 2023 18:52
    Ассалому алайкум жуда тасирли ва ибратли хикоя езибсиз ижодингизга омад янгисидан кутамиз
  • 7 ноя 2023 08:17
    Ассалому алейкум раҳмат эътиборингиздан жудаям хурсандман