ҚОНДОШЛАР.....

(ҳаётий ҳикоя)
муаллиф: Шухрат Махматмуродов
Қандай бахтли кунлар эди..... Шоди ота ишга чиқиб келар, рўзғори учун пул топиш билан бир қаторда печка учун ўтин ҳам қиларди. Қишлоқ шароити, газ йўқ. Тўғри баъзида электр печдан ҳам фойдаланиб уйни иситса бўларди.... аммо ҳали айтганимдай қишлоқ шароити ҳа деганда электр ҳам доим бўлавермасди. Айни кечки овқатланадиган пайтда уч соатлаб электр чироғи ўчиб қоларди.
-- Э кампир чарчасам ҳам ишдан эртароқ келишга ҳаракат қилдим. Светга ишонч йўқ, болаларимиз совуқ қотмасин деб озроқ ўтин қилиш учун. - дерди доим Шоди ота.
Шоди ота далада ишларди.... мол ҳолларига жой бўлсин, бироз полиз экинлари экиб олиш учун ва нон учун буғдой ҳам экиш учун асосан далада ишларди. Уйга кечда молларни ҳайдаб келгач Анзират хола сигирларни соғиб оларди. Доим болалари учун эрталабки нонуштага сутлэ таомлар пиширар, қўшимчасига дастурхондан қаймоқ ҳам аримасди. Шу билан бир қаторда уйда уй ишларидан ташқари Анзират хола сотувга ҳам сут қатиқ ва қаймоқларни орттирарди. Албатта бу ҳам рўзғор учун керак эди- да.
Катта ўғли айни ўсииринлик пайтида ҳарбий хизматга Афғонистонга бориб темур тобутда қайтиб келди. Бу воқеа ҳам Шоди ота учун ёмон таъсир қилди. Ўйловдан касалланиб қолди. Кичик ўғлини тўйи қилгандан ҳеч қанча вақт ўтмасдан Шоди ота ҳам бу дунёни тарк этди.
Ўғли, келини билан ёлғиз қолган Анзират хола яшашда давом этарди. Бошида чолисиз бироз қийналди. Кейинчалик бироз кўниккач бошқа синовлар ҳам яна кўпая бошлади. Ўғлини ишлари яхши бўлганлиги учун шаҳардан ҳам уй олди. Анзират холанинг набиралари бирин кетин туғилишди. Набираларига қарашар, уй ишларигаям улгурарди. Келини ҳам ишларди. Набиралари анча улғайиб қолишгач, энди шаҳарда яшай бошлашди. Бир томондан мактаблари ҳам яқин яхши, аммо ота уйини тарк этилиши ёлғиз ўғил учун яхшимасди. Шундай бўлса ҳам қиш ва куз ойлари Анзират хола ҳам келини, ўғли ва набиралари билан бирга шаҳарда яшай бошлади. Бошида ҳаммаси яхши эди. Аммо уларнинг тотув ҳаётига кўз тегди чоғи... ёки инсон кеасайгач ҳатто форзандларинаям кераксиз бўлиб қоларкан.
Арзират холанинг кераксиз бўлиб, набираларигаям ёқмай қолганлигини тез тез эслатиб туришарди. Мана қиш ҳам чиқиб интиқлик билан кутилган баҳор фасли ҳам етиб келди. Ўғли иш сафаридан келгач, ўз қишлоғига олиб бориб қўяди. То кеч кузгача ўзининг жонжон қадрли уйида яшаш қандай яхши.
Тўғрида.... набираларига ёқмаса, келинига ёқмаса..... ўғли эса доим иш сафарида юрса. Шаҳардаги ўғлини уйида ҳаммага ортиқча кўриниб қолганди. Буҳолат Анзират хола учун қандай оғриқли ҳолат эди. Бу каби муомилаларга тайёр эмаслигидан охирги нуқтасигача чидаб келишга мажбур эди. Ёлғиз бўлса ҳам Анзират хола ўша қишлоқдаги уйида яшагани маъқулроқда.
Интизорлик билан кутилган баҳор бу йил эртароқ келди. Анзират хола баланд қаватли уйнинг подъездида баҳорнинг илиқ ҳавосидан баҳраманд бўлиш учун кўп ўтирар ва баҳор қуёши тафтида исинарди. Анзират хола жудаям кексайиб қолганди... устида иски чопони, оёғида эски калиши. Шундай бўлса ҳам ўзиникилар уни ёқтиришмасди. Қўшнилари эса Анзират холани ҳурмат қилишарди.... баракат топишсин. Яхши муомилада бўлишарди, ҳол аҳволини сўрашарди.. ҳатто бешинчи қаватга уйларигм чиқишига ёрдамлашишардилар ҳам. Магаўиндан қўлида сўмкалари билан қайтаётса, қўшни болачалар Анзират холани юкларинғ қўлидан олишиб, ёрдамлашишарди.
Анзират хола кекса бўлишига қарамасдан уйишларига чиниққан, ишдан қочмасди. Ўзи овқат пиширарди, уйларни йиғиштириб полларни ювиб ҳатто кир мошинада кирларни ҳам ювиб қўярди. Келини ишда бўларди....уйда бўлгандаям бунақа ишларни деярли қимасди.
-- Сиз бекорчисиз.... шу учун уйдаги ишларни қилишингиз шарт!- деб безбетларча уялмасдан кекса қайнонасини юзига айтарди.
Набиралари бувисғбилан гаплашмасди. Уйларига меҳмон келишганда Анзират хола ўз хонасидан чиқмасдан ўтирарди. Бир марта меҳмон келганда ўз хонасидан чиққан бувисини бир набираси уришиб берганди;
-- Буви.... айтгандимку меҳмон келганда чиқманг хонангиздан деб.... бу аҳволингиз билан бизни меҳмонларимиз олдида бизни уялтирасиз.- деб.
Анзират хола ҳеч кимга арз қилиб гапирмасди. Айниқса охирги пайтлари кам гапирадиган бўлиб қолганди. Тунлари эса ҳамма ухлагач ухламасдан ўз хонасида бу тақдиридан норози бўлиб ўксиб ўксиб йиғларди. 😥
Баҳор мавсуми сабаб Анзират хола ўз қишлоғидаги қадрдон уйига кетяпти. Автобусда бирга юрмаслик учун, ўғли келини билан Анзиоат холага такси чақиришди. Онахоннинг юклари ҳам кўп эмасди. Биттагина кўҳнагина сўмка, ичида ҳам эски кийимлари билан таксига чиқди. Қадрдон қишлоғи томон поезд қатнарди. Шу сабабли такси бир зумда вокзалга олиб келди. Қўлидаги ҳассасига суяниб кассадан қишлоғигача билет олди.... ва поезд келишини кутиш учун бориб скамейкага ўтирди. Ҳеч қанча вақт ўтмасдан онахоннинг поезди ҳам келди. Секин поездга чиқиб, вагон деразасидан самимий ва меҳр билан ташқарига боқди. Поезд юриб бошлагач, сўмкасидан фото суратни олди. Бу фото суратда ўғли, келини ва набиралари кулиб туришарди. Уларнинг кулгуси онахон учун бахт эди. Анзират хола фото суратни қўлига олиб бир ўпиб қўйдида, кейин яна эҳтиёт қилиб сўмкасига солиб қўйди.
Мана қишлоғига ҳам етиб келди. Бекатда тушиб қолди.... секин уйи томон пиёда бораётиб, ёнига машина келиб тўхтаганини пайқади. Магина эшиги ҳам очилди.
-- Ассалому алейкум Анзират хола... яхшимисиз... ўтиринг уйингизга олиб бориб қўяман!-деди ёшроқ киши.
Анзират хола уни танимади... лекин ундан миннатдор бўлиб дуо қилиб қўйди. Уйининг ҳовлисига эшикни очиб кирди. Ҳовли ўт улан, янтоқ ва қамишлар билан ўсиб ётибди экан. Шу ҳолатда бўлса ҳам шу ҳовлига Онахон керак эди. Бу уй онахонни кутарди доим. Сўқмоқли йўлакча билан уйи томон бориб ичкарига кирди. Бу қишлоқ онахон учун жудаям қадрли эди. Ўзи туғилиб ўсган.... бу уйда болалари туғилган... чоли ҳам шу уйда ўлган. Бу уйда деярли бутун умрини яшаб ўтган. Ҳар бир девори қадрли.
Онахон хоналардаги дераза пардаларини очди. Хоналар намиқиб кетгани учун, ўтин печкани гуриллатиб ёқди. Кейин эса ўйчан печ ёнига ўтирди. Чуқур ўйга толди.... Шу печка ёнида қачонлардир ўғиллари ўтиришарди. Бу стол атрофида овқатланишарди.... мана бу пастқам краватларда ўғиллари ётиб ухлашарди. Бу хоналар полларидан тапиллашиб югуришар.... ва деразалардан ташқариларга қарашарди. Онахоннинг қулоғларига болаларнинг ёшликдаги шовқинли овозлари эшитилди шу дамда. Ўша пайтлари Анзират хола Она эдиии.... болаларига энг керакли инсон эди...... энг қадрли қондош эди. Ўша пайтлари баҳор қуёши жудаям ёқимли илиқ ва ёруғ эди. Ўша пайт баҳорининг бахтли онлари жудаям кўп эди. Шу хаёллар оғўшида деразадан боқиб, қишлоқ баҳорига жилмайиб салом бергандай турарди.
Онахон эртаси куни эрталаб қайтиб уйғонмади. Бир умрга ўзи туғилиб ўсган тупроғида абадий уқуга кетди. Стол устида эски хотираларни эслатувчи фото суратлар ётарди. Ва ўша суратлар орасида бир дона янги фото сурат ҳам ётарди. Ҳа ўша фото сурат, онахонга яқин қондошлари жилмайиб туришган..... аммо ўша фото сурат энди ғижимланган эди.
Эй инсон.... ҳозирча биз бу беш кунлик дунёда тирик эканмиз... бир биримиздан кечирим сўрашга улгуришимиз керак. Ва ҳатто барча бизга қилинган яхшиликлар учун миннатдорчилик билдиришга улгуришимиз керак. Биз ҳозирча тирикмиз шу ишларимизни кейинга қолдирмаслигимиз керак... эртага кеч бўлиши мумкин. Ахир бу ҳаётдан кетаётган инсон бошқа қайтиб келмайди. Гар шундай экан уларга айтишга улгуролмай қолган сўзларимиз қалбимизда бир тош каб армон бўлиб қолмаслиги учун ҳам улгуришимиз керак. Бу армонни кўтариш юришимиз жудаям қийин бўлади. Ишонч, умид, ҳақиқат ва ҳурмат билан яшаш керак. Ва албатта бизга ким ҳаёт берди, меҳр берди ва оёққа турғазганини албатта қадрига етишимиз керак.
Ҳикоямни ўқиш учун вақтингизни аямаганингиз учун ўз миннатдорлигимни билдираман. Ўзингизни ва яқинларингизни эҳтиёт қилгин.
#Крикдуши // Шухрат
Қарши. 21.02.2024

Комментарии