ҚАЛБ БИЛАН КЎРИШ......

💦
(воқейлик асосида ёзилди.)
Абитурент пайтим отам Фарғоналик яқин таниши орқали ижарада туришим учун бир хонадонни топди. - дея гап бошлаб давом этди бир опамиз.... У ерда менга тенгдош бўлган вилоятдан келган икки қиз ҳам бор экан. Улар билан бир хонага жойлашдим. Кафтдаккина ҳовлида.... узум, анор, анжир ва кўп бошқа турдаги мевали дарахтлар ҳам бор экан. Уй эгаси Эътиборхон опа (турмушдан қайтган бўлсалар керак) нинг ота ҳовлиси экан. Ҳовлида яна бир киши яшарди. Ҳамма у кишига қори ака деб мурожаат қилишар.... кўзлари ожиз бўлса ҳам жудаям зийрак ва оқил инсон эдилар. Борган кунимизнинг эртаси куни уй эгаси бизни ёнимизга кириб шундай деди:
-- Қизлар.... мен ҳеч бирингизни танимайман. Қандай даргоҳда усгансиз, авлод аждодингиз ким билмайман. Бу киши мени туғишган акам... кўзлари туғма ожиз. Мен куни бўйи ишда бўламан... акам ҳам йўл бўйида зерикмаслик учун қурт, писта сотиб ўтиради. Шу баҳонада оёқлари ёзилади... одамлар билан мулоқот қилади. Бир йили тўрт нафар талабани ижарага қўйгандим.... еб ичиб, тайёр уйда яшаб юриб, бор будимни ўғирлаб кетишибди. Уларни қонун йўли билан топдим.... тавбасига таянди. Аммо куп оворагарчиликлар бўлди. Тўғриси ўшандан бери одамлардан кўнглим қолган. Сизлар ҳам ўзингизни ҳурмат қилсангиз ҳалол бўлинг! Неча кун турсангиз ҳам покиза яшанг... мендан сўроқсиз томорқадан мева олманг. - деди.
У аёл акасига меҳр кўрсатарди. Эрта тонгдан ўчоққа ўт қалаб... катта қозонда писта қовуриб берарди. Йўл бошига кимдир олиб бориб, жойлашишига ёрдам берар .... қайтишида яна кимнидир кўмаги керак бўларди.
Бир куни Онам ёпиб берган ёғли нондан еган қори амаки қўлларини очиб мени дуо қила бошлади.
-- Раҳмат қизим.... Онажонингизни жонлари соғ бўлсин... юз ёшларга кирсин. Хўдди онамга ўхшаб нон ёпар эканлар. Синглим қаттиқ бетоб бўлиб қолган... бир эмас уч фарзандидан айрилган...... шундан кейин дардманд бўлиб қолди. Бу ҳам етмаганидек оиласи ҳам дарз кетди. Жиззаки, ҳар нарсага асабийлашадиган бўлиб қолган. Унинг дунёси бошқа, меники бошқа... аммо нолимайман, шу кунимга ҳам шукр дейман. Ўтган болалигим ёдимга тушиб кетди - деди.
Орадан бир икки кун ўтиб, хонадош қизлар билан келишиб, ун сотиб олдик. Хамир қоридим... ҳовлининг орқа томонида ярим нураб ётган тандирга олов ёқиб нон ёпдим. Ёпган нонларим хўдди онамёпган нонларидек чиройли ва мазали чиқди. Кейин томорқада пишиб ётган памидорлардан териб, жамбил, райҳон баргларидан қўшиб шакароб тайёрладим. Бекамиз ҳам, қори амаки ҳам хурсанд бўлишди.
Кунлардан бир куни дарсдан хонага эртароқ қайтдим. Дарвоза очиқ эканлигидан ҳайрон бўлдим. Уй эгаси бизга ишонмас, ўзи яшайдиган хоналарни қулфлаб чўнтагига солиб олиб кетарди. Негадир қори амакининг дарвозаси очиқ қолибди. Қайтаётиб дўкон олдидаги жойида ўтириб савдо қилаётганига кўзим тушиб, секин дарвоза ёнига бордим. Ичкарида эски ойнаванд шкаф ичидан ниманидир қидираётган Сохибага кўзим тушди. Мени кўриб қолмасин деб ўзимни панага олдим. У нима қилаётганини охиригача билишни истадим. Шкафдан ниманидир олиб чўнтагига солди ва эшик берклиги учун деразадан ташқарига чиқди.
-- Мени дадам каттароқ ишда ишлайди, шу учун менга тез тез пул юбориб туради.-деб кун ора кўчадан тансиқ таомлардан еб келаётган дугонамиз шкаф ичидан нима олди экан деб ҳайрон бўлдим. Бу воқеа кўрган кунимдан бошлаб ҳар лаҳза дилимни бир чеккасида оғритиб турган бўлсада, ўзим тўла тукис ишонишим учун вақт соати келишини кутдим.
Дам олиш кунларнинг бирида хонадон бекасининг илтимосига кўра... қори амакини хонасини тозалашга тушдик. Шунда шкаф ичидаги қутида савдодан тушган бир уюм тангалар (у пайтлар битта нон ўн тийин турар... беш сўм пул билан талабалар бемалол бир хафта яшаса бўларди) борлигини кўриб қолдим. Шундан сўнг дугонам Соҳибадан нафратлана бошладим. Ёши улуғ, кўзи ожиз одам, ёзнинг иссиғию -- қишнинг совуғида кўча бошида топган ҳалол пулидан ўғирлаб чўнтагига солгани, шу уғирлик пулларидан бемалол еб ичиб юргани менга жудаям алам қиларди. Тўғриси уни шунчаки уришиш эмас, ургим келар.... сочларини битталаб юлгим келарди.
Ҳамхонамни кутиб беҳаловат ўтирганимда, амакига ёрдам бериб юрадиган кўшни бола, мени қори амаким чақираётганини келиб айтди. Қори амакинғ ёнига бордим... тугунларини йиғиштираётган экан, шу учун ёрдамга чақиргандирда деб ўйладим. Қори амаки мени борганимни билиб:
-- Қизим... келинг, мана бу ерга ўтиринг гапим бор !-деди.
Бироз нафас ростлагач гап бошдади.
-- Қизим... шеригингиз билан уришманг... келганидан бери пул ўғирлаётганини биламан. -деди.
Шунда мен ҳайратланиб:
-- Мен уни кўриб қолганимни қаердан билдингиз... мен ҳеч кимга айтганим йўқку?- дедим шоша пиша.
-- Мен қалбим билан кўраман қизим... Аллоҳ кўнглимга солганини айтяпман. Уни уришганни фойдаси йўқ. Бу қиз харом луқма еб улғайган. Отаси бировни ҳаққидан ҳазар қилмайдиган одам.....
-- Сиз унинг отасини танийсизми қори бува?-сўрадим яна.
-- Йўқ мен ҳис қиламан болам. Яқинда ётоқхона беришади ва ҳаммангиз чиқиб кетасизлар. Маслаҳатим асло шу қиз билан ҳамхона бўлманг. Ҳали бунинг кўргуликлари бор. Пулнинг аввалги жойи бошқа эди... қулф калит билан маҳкамлаб юрардим. Кейин билдимки бу қизнинг нияти бузуқ. Синглимнинг уйига ўғирликка тушмасин.... шу ердан қайтсин деб пулни очиқликка қўйиб, деразани атай маҳкамламай кетадиган бўлдим. Агар синглим яна бир марта қўли эгри одамга тўғри келса, ҳеч қачон уйимизга ижарага одам қўймайди. Мен ҳам қарияпман... кўчада куни бўйи ўтиришга қувват, сабр керак экан. Ҳали бир одамга зор бўлар кунларим бор деб арқонни узун ташлаб қўяманда қизим. - деди қори амаки.
Мана азизларим.... қиссадан ҳисса шуки, инсонни қалб кўзлари кўр бўлмасин экан. Кўзи ожиз инсонларга Аллоҳ ўзи шунақа хабар бериб билдиради. Ҳеч қачон қалб кўзларимиз кўр бўлмасин.... ҳикоячам ёққан бўлса 👍 ва коментарияда фикрларингизни кутиб қоламан. Доим Аллоҳни паноҳида бўлинг азизларим.
#Крикдуши // Шухрат.
Воронеж. 2024

Комментарии

  • 28 апр 12:49
    Акил буса йулдан хам суздан хам адашмайсан, белги шарт эмас акилли инсонга