ҲАҚИҚИЙ ОНА........

💦
(воқийлик асосида ёзилди.)
Муаллиф: Шухрат Махматмуродов.
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм...
Ассалому алейкум дўстларим...
Соғ саломат юрибсизларми...
Мени унутиб юбормадингизми...
Нодирни болалиги тўғрисида кўп миш мишлар гапирилар.... эсини билганида ҳам у бу миш мишларга парво қилмасди. Кунлардан бир куни Нодир, шошиб онасини кўргани касалхонага кетаётганда, ортидан янграган аёл кишининг овози эътиборини тортди.
-- Нодир.....
Нодир тўхтади ва ортга бурилиб ким чақирган эканлигини билиш учун қаради.
Уни чақирган аёл уни тўхтаганини кўриб, бошида хурсанд бўлди... кейин негадир қўрқиб кетди.
-- Кечирасиз хола.... сиз мени чақирдингизми?- Нодир ёши элликдан ошган бу аёлни қаердадир кўргандай эди.... лекин эслолмади. -- Менда бирор ишингиз борми.... сизни унчалик эслолмадимда, биз танишмизми?- деди.
-- Мен.... - ҳалиги аёл сўзини бироз вақт гапини тополмасдан жимиб қолди... лекин барибир ўзини таништирди. -- Мен.... сени Онангман ўғлим!
Шунда Нодир бу аёлнинг гапларига бироз тушунмагандек туриб қолди.
-- Болам... мен сени туққан ҳақиқий Онангман!-деди ҳалиги аёл кўзига ёш олиб.
Икковини орасида беш қадамча масофа бўлиб, шу масофа ҳечам қисқармасди. Шунда ҳалиги аёл Нодирни бирор гап айтишини... ёки айтган сўзларига илиқлик ҳаракат қилишини умид қилиб кутиб унга тикилиб турарди. Нодирнинг ҳатто юзи ҳам ўзгармади. Фақат у қўлидаги соатига қараб кейин:
-- Кечирасиз... мен шошяпман... жудаям шошиляпман!- дея бурилиб йўлида давом этмоқчи бўлганди ҳамки.... Ҳалиги аёл унга тез етиб келиб, уни эгнидаги кўрткасини енгидан қўли аралаш маҳкам тутди.
-- Ахир мен сени Онангман деяпманку болам! Сен биласанми.... сени тарбия қилиб боқиб олган оила сенга бегона.....
-- Ҳа буни биламан!- дея секингина енг аралаш қўлини ҳалиги аёлнинг қўлидан тортиб олди.
-- Мен сизга яна бир бор такрор айтаман.... мен шошиляпман! Мен Онамни кўргани касалхонага боряпман.... волидам бемор бўлиб ўша ёқдалар. -деди.
-- Лекин болам.... мен сени туққанманку!-дея ҳаяжонли сўзлар билан ҳалиги аёл яна бир бор такрорлади.
Шунда Нодир ҳалиги аёлга ажабланиб қараб, кейин ажабланарли тарзда жилмайиб қўйдида:
-- Йўқ сиз адашяпсиз!-деди.
-- Нега унақа деяпсан ўғлим? Мен буни ўйлаб топмадимку.... ҳалича мен ақлдан озганим йўқ!-деди ҳалиги аёл....
-- Кечирасизу.... мени наздимда сиз ақлдан озгансиз. Сиз ҳаммасини ўйлаб топяпсиз.... Сиз ўзингизни ҳаётингизни, ташлаб кетилган болангиз ҳақида яна бир бор ўйлаб кўрсангиз яхши бўларди. Сиз яхшилаб эсланг... балким сиз аллақачон сиз эмасдирсиз.
-- Нодиржон болам.... нималар деяпсан?
-- Ҳа айтмоқчи.... мени исмимни сиз қўймагансиз. Шу учун мен сиз учун Нодир Жўраевичман....яна саволларингиз борми?
-- Аммо сени томирингда мени қоним оқяптику болам!- дея овозини баланд қилиб бутун кўчани бошига кўтариб бақирди ҳалиги аёл.-- Сенда мени қоним оқяпти эшитяпсанми сен!-дея.
-- Афсусс.... - дея бошини сарак сарак қилди. -- Сизники эмас... Болалигимда кўп касал бўлдим... чунки қайсидир бир бемеҳр мени чақалоқлигимда қишнинг совуқ кунида болалар уйининг остонасига ташлаб кетган экан. Мени духтирлар анча вақт соғлигим учун курашиб даволашди.... бир неча марта қон қуйишди. Сизни қонингиздан бир томчи ҳам қолмаган. Шу учун сиз хотиржам бемалол бўлаверинг.... мен сизни ўғлингиз эмасман. Ўғлингизни бошқа жойдан излайверинг! - деди.
-- Қаердан излай?- деди Нодирнинг гапларидан ўзини йўқотган аёл.
-- Йўқотилган нарсаларни одатда қаердан излашади? Ким қаерда нимани йўқотган бўлса... сиз болалар уйининг остонасида йўқотганмисиз? Худди ўша ердан изланг.... чунки у ерда ҳали ҳам бемеҳр одамлар томонидан ташлаб кетилган чақалоқлар бисёр. - деди кўзи ёшланиб.
Нодир бемалол бурулиб... йўлакчадан шаҳар касалхонаси томон жўнади. Ҳалиги бемеҳр аёл эса анча вақт унинг ортидан қараб қолди. Лекин Нодир ўз йўлида давом этаркан, ортига бир марта ҳам бурулиб қарамади. Чунки уни касалхонада бетоб бўлиб ётган меҳрибон Онаси кутардида...
Ҳа азизларим.... бизни бу ёлғончи дунёмизда шунақа воқеалар афсуски кўп учраяпти. Кимдир тирноққа зор кимдир эса қилади хор... Аллоҳ ҳар бир бандага инсоф берсин. Ҳеч кимни йўлдан адаштирмасин..... ёзиш биздан ибрат олиш эса ҳар кимни ўзига ҳавола. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
#Крикдуши //Шухрат
Қарши. 15.12.2024.

ҲАҚИҚИЙ  ОНА........ - 992194252878

Комментарии

Комментариев нет.