Рашк...

Ойша розияллоҳу анҳодан
ривоят қилинади:
«Бир кечаси пайғамбар саллаллоҳу
алайҳи васаллам менинг олдимдан
чиқиб кетдилар. Менинг рашким
келди. Дарровда келиб, менинг
қилмишимни кўрдилар ва: «Ойша,
сенга нима бўлди, рашкинг келдими?»
– дедилар. Мен: «Нега мендай аёл
сиздек кишига рашк қилмасин?!» –
деб жавоб бердим. Пайғамбар
алайҳиссалом: «Шайтонинг келиб
қолдими?» – дедилар. Мен: « Эй
Расулуллоҳ, мен билан бирга шайтон
борми?» – дедим. «Ҳа», – дедилар.
«Ҳамма одамда ҳам борми?» – савол
бердим. «Ҳа», – дедилар. «Сиз билан
бирга ҳам борми, эй Расулуллоҳ?» – деб
яна сўрадим. «Ҳа, лекин Раббим
менга ёрдам бериб, у бўйсунган», –
дедилар».
Ҳадиснинг тахрижи:
Муслим ривояти, Саҳиҳ ҳадислар
тўплами, «Мунофиқлар» бўлими, 2815-
ҳадис.
Ҳадисдан олинадиган сабоқлар:
1- Рашк одатда аёлларда бўладиган
табиий иш бўлиб, шариатга хилоф иш
тутиш ва озор-азият беришга олиб
бормаса, гуноҳ эмас. 2- Киши хаёлидан
ўтадиган ҳар хил
ёмон гумонлар, турли васвасаларга
ишониб, ундан қаттиқ таъсирланиб
қолади. Айниқса, аёлларда бу ҳолат
кўпроқ кузатилади.
3- Киши ўзидаги бор неъматни қадрига
етиб, ундан тўлиқ
фойдаланишга рағбатли бўлишининг
зарари йўқ. Бу мақсадни рўёбга
чиқариш учун ҳеч кимга ёмонлик
қилиб қўймаслик лозим.
4- Ойша розияллоҳу анҳо фойдали илм
ўрганиб, иложи борича кўпроқ
маълумотга эга бўлиш учун савол
беришдан тортинмас, пайғамбар
саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам
тушунтириб, ўргатишда чарчамас
эдилар. Ҳар бир ақлли, онгли мусулмон ҳақ
динни ўрганиб, илм олиш йўлида
тинмай ҳаракат қилиб, фойдали
масалаларни сўраб, ўрганишдан
тортинмаслиги керак. ....! Оиша розияллоху
анходан: «Мен
Набий соллаллоху алайхи ва саллам
аёллари ичида Хадича розияллоху
анхога — гарчи у кишини кўрмаган
бўлсам хам — рашк килганимчалик
биронтасига рашк килмаганман. Чунки
Набий соллаллоху алайхи ва
саллам уни кўп эслардилар. Агар кўй
сўйсалар, уни бўлакларга бўлар, сўнг
Хадичанинг дугоналарига хам
жўнатар эдилар.
Бир куни мен Расулуллох соллаллоху
алайхи ва салламга “Гўё дунёда
Хадичадан бошка аёл йўкдай!”- деган
эдим, Расулуллох соллаллоху алайхи
ва саллам: «Ха, (дунёда) Хадичадек
аёл бўлмаган! У жуда ажойиб эди.
Ундан фарзандларим хам бор»,- дедилар.
(Бухорий ривояти)

Комментарии

Комментариев нет.